Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 17 Март, 2006 - Published 17:44 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Манчестерда Исломга бағишланган кўргазма

Самарқанд яқинидаги Улуғбек расадхонаси
Улуғбек расадхонаси ва жадвали ўша даврдаги Самарқанд илм-фани ривожидан далолатдир
Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида Ислом дунёсининг илм-фан, фалсафа ва технологияга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи махсус кўргазма очилган. Ташкилотчиларнинг айтишларича, кўпинча ғарбликлар мусулмон дунёси илм-фанга қандай ҳисса қўшган ва дунё тараққиёти учун нималарни қилишган,
деган саволларга жавоб
топа олмайдилар.

Ушбу кўргазма, фан оламида Ислом дунёси эришган ютуқларни назар-писанд қилинмаслигига қарши бир амалдир. Ташкилотчиларнинг айтишларича, нафақат ғайримусулмонлар, ҳатто мусулмонларнигн ўзлари ҳам диндошлари эришган ютуқларни эътиборга лойиқ эмас, деб билишади.

Кўргазмага қўйилган нарсалар ҳам аслида кўп эмас. Ярим соатда кўргазмани айланиб чиқиш мумкин. Аммо бу ерда ҳали кўргазмага қўйилмаган Ислом дунёси ашёлари ва ихтиролари борасида ҳам ҳикоя қилувчи бир китоб бор.

Исломий ихтиролар "Шифохона" ва "Олам" каби бўлимларда батафсил кўрсатилган. Олам жаҳонни ўрганиш йўлида мусулмонларнинг қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Ҳандаса илмидаги бурчак ўлчаш асбоблари ва юлдузларни ўрганишда ишлатиладиган астрономик бурчакларни ўлчаш асбоблари доимо исломий маданиятнинг бир қисми бўлиб келган.

 мусулмон ёшлари ҳам ўз маданиятлари, тарихлари ва ота-боболарининг дунё илм-фанига қўшган ҳиссалари ҳақида кенгроқ маълумот олишлари мумкин.

Ҳатто чекланган сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш билими ҳам мусулмонларники деб билинади. Албатта, кўргазма ташкилотчиларининг тан олишларича, муайян ихтироларни ягона бирон маданиятгагина боғлаш ҳам у қадар тўғри бўлавермайди.
Аммо ҳозир мусулмон ва ғайримусулмонлар орасидаги муносабатлар дунё эътибори марказига тушган пайтда айни кўргазма ташкил этилмоқда.

Бу кўргазма биргина ғайримусулмон талабаларга қаратилмаган. Ташкилотчиларнинг умид қилишларича, мусулмон ёшлари ҳам ўз маданиятлари, тарихлари ва ота-боболарининг дунё илм-фанига қўшган ҳиссалари ҳақида кенгроқ маълумот олишлари мумкин.

Шу билан бирга бу кўргазма, оврўполиклар тасаввуридаги айрим ғалати тушунчаларни ҳам тарқатиб юбормоқчи. Чунки Оврўпо халқларининг аксари, ўрта асрлардаги уйғониш давридан олдин фақатгина зулмат даври бўлган, деб ўйлашади. Аммо ташклиотчиларнинг айтишларича, Оврўпо зулмат даврларида яшаётган пайтлари, мусулмон юртларида ўз даврида ўта тараққий этган ва гуллаб-яшнаган маданиятлар бўлган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy