|
Олмония кучлари Ўзбекистонда қолади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Франс Пресс ахборот агентлигининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимига иқтибосан хабар беришича, Белгия, Холланда, Испания ва Швеция Термездаги ҳарбий базадан ўз кучларини олиб чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирилганлар. Айни пайтда Олмонияга бундай талаб қўйилмаган. Ташқи ишлар вазирлиги расмийси "Олмониянинг Ўзбекистон жанубидаги ҳарбий базаси, шубҳасиз сақланиб қолади" деб айтган. Пайшанба куни Олмония Мудофаа вазирлиги Би-би-сига келаси ҳафта Ўзбекистон ҳукумати билан Термездаги ҳарбийларининг келажаги борасида музокаралар олиб боришини маълум қилганди. Ўзбек томони қўйган таъқиқ Афғонистонда ўн мингга яқин кучларига эга бўлган НАТОнинг ҳарбий амалиётларини қийинлаштиради. Аммо чоршанба куни НАТО воизи Ўзбекистоннинг қарори Иттифоқ кучларининг салоҳиятига ҳеч бир шаклда таъсир кўрсатмаслигини айтган. Яккаланиш сиёсати
Ҳозирда Ғарбнинг Ўзбекистондаги иштироки кескин қисқарган ва маҳаллий матбуотда аксилғарб ташвиқотлари кучайган. Айни пайтда Ислом Каримов ҳукумати Россияга қайта юзланиб, Кремлнинг қўллаб- қувватловини кўз-кўз қилмоқда. Ваҳоланки, шу пайтгача расмий Тошкент минтақада Москванинг таъсирини камайтиришга ҳаракат қилиб келган. Ўзбекистон ва Россия ўртасида яқинда имзоланган ҳужжат кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бир ҳодиса бўлди, дейиш мумкин. Аммо Россиядаги кўпчилик таҳлилчиларга кўра, мазкур иттифоқ, барибир, Ислом Каримов ҳукумати хавфсизлигини кафолатлай олмайди. Уларнинг таъкидлашларича, Кремлиннг собиқ совет республикаларидаги ҳаракатлари, Россия бундан қандай стратегик ва иқтисодий манфаат кўради, деган мантиққа асосланади. Агарки, бу ҳамкорлик Россиянинг манфаатларига хизмат қилмай қолса, тамом, ҳар қандай ришталар чирт узилиб кетиши мумкин. Ўзбекистондаги баъзи манбаъларга кўра, сўнгги пайтларда ҳукуматдаги гурухлар ўртасида бўлинишлар юзага келиб, кун сайин бу жарлик кенгайиб бормоқда. Аммо бу бўлиниш, алал-оқибат, Ислом Каримовни ўрнидан қўзғатишгача етиб борадими, йўқми, номаълум. Россиялик таҳлилчиларнинг айтишларича, Москва муқобил куч-кудрат маркази сифатида бўй кўрсатадиган ўзбек ҳукуматидаги ҳар қандай гуруҳ билан муносабатларини кучайтиришга интилиши мумкин. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистон НАТО амалиётларига чеклов қўйди 24 Ноябр, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||