Хиосдаги қочқинлар: ‘Ўлсак ҳам майли’

Хиос шундоққина Туркиянинг биқинида жойлашган.

Бу оролчадан икки ярим минг атрофидаги қочқин бошпана топган.

Улар Идомени қишлоқчасидан бу ерга кўчирилган.

Аксарияти Яқин Шарқ ва афғонистонликлар.

Ҳозир бу ерда жойлашган жамлоқдаги йигирмага яқин қочқин очликка қўл урган.

Улар ўз тақдирларининг ноаён эканидан норози.

Ўз жонларига қасд қилишга уринган икки афғон муҳожири эса, касалхонага олиб кетилган.

Тафсилотлар видеолавҳамизда.