'Британия уйғурларни унутмасин'

Британия Молия вазири Жорж Осборн Хитойни икккинчи энг йирик савдо ҳамкорига айлантириш илинжида Шинжонга, янги Буюк Ипак Йўли бошланиш нуқтасига сафар қилмоқда.

Аммо Шинжон - уйғурлар замини.

Хитой эса Шинжондаги мусулмон уйғурлар ҳақ-ҳуқуқларини топтаб, уларнинг исломий эътиқодларини чеклаб, мустақиллик орзуларини бостириб келади.

Шу боис ўта юқори мартабали Британия савдо-иқтисодий ҳайъатининг Шинжон-Уйғур бўлгасига бориши норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Халқаро Амнистияга кўра, кўп миллиардли иқтисодий манфаатни кўзлаётган Лондон уйғурларнинг топталаётган ҳақ-ҳуқуқларига кўз юмаётир.

Айни учрашувлар доирасида уйғурлар ҳақ-ҳуқуқлари масаласини кўтариш ҳамда Хитой қамоқхоналаридаги бегуноҳ уйғурларни озод қилиш талаблари қўйилиши зарур, деган чақириқлар янграмоқда.