Умида Аҳмедова: "Мен Россияга байроқ кўтариб бормадим. Менинг миссиям - санъат"
Ўзбекистонлик машҳур фотограф Умида Аҳмедовага Россияга кириш ман қилинган. Аҳмедова хоним шу кунларда Воронежда бўлиб ўтадиган тадбирда иштирок этиши мўлжалланганди, бироқ Россияга учиш учун Тошкент аэропортига келганида, унга авиа ширкат вакиллари Россия ФСБси, яъни федерал хавфсизлик хизмати томонидан мамлакатган кириши таъқиқлангани ҳақидаги қоғозни берганлар.
Ўзбекистонда Умида Аҳмедова 2010 йилда ўз асарлари билан миллатни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб жазога тортилган. Ўтган йили эса Украинадаги мустақилликни дастаклаб ўтказган тадбири учун маъмурий жавобгарликка тортилганди.
Унинг Би-би-сига айтишича, Россияга киритилмаслиги борасидаги қарор изоҳланмаган. Фотограф бу қарор хато бўлиши мумкинлиги ёки Россиядаги ўзбек мардикорлари ҳуқуқларининг топталишига қарши интернет орқали қилган чиқишлари оқибати бўлиши мумкинлиги борасидаги фаразларни билдирди.
Суҳбатни тингланг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02