Осиё Кубоги: Австралияда ишқибозликни кўринг

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет тўртинчи бор Осиё Кубогининг чорак финалига чиқаркан, юзлаб ишқибозлар жамоанинг ютуғини Мельбурндаги стадионнинг ўзида байрам қилишни бошлаб юборишган. Махсус фоторепортажимизда томоша қилинг.

18 январ куни бўлиб ўтган гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг якуний тур учрашуви ҳар икки миллий терма жамоа учун жуда муҳим эди.
Сурат тагсўзи, 18 январ куни бўлиб ўтган гуруҳ босқич саралаш беллашувларининг якуний тур учрашуви ҳар икки миллий терма жамоа учун жуда муҳим эди.
Бу ўйин "В" гуруҳидан иккинчи чорак финалчининг тақдирини ҳал этарди эмасми, бўлажак учрашуволди кайфият ҳам шунга яраша эди.
Сурат тагсўзи, Бу ўйин "В" гуруҳидан иккинчи чорак финалчининг тақдирини ҳал этарди эмасми, бўлажак учрашуволди кайфият ҳам шунга яраша эди.
Ҳал қилувчи ўйинда Саудия Арабистонини дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Аммо, агар, чорак финалга чиқмоқчи бўлса, Ўзбекистон Саудия Арабистонини,албатта, енгиши шарт эди.
Сурат тагсўзи, Ҳал қилувчи ўйинда Саудия Арабистонини дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Аммо, агар, чорак финалга чиқмоқчи бўлса, Ўзбекистон Саудия Арабистонини,албатта, енгиши шарт эди.
Ҳали 2-дақиқадаёқ Ўзбекистон ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Миллий терма жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Сурат тагсўзи, Ҳали 2-дақиқадаёқ Ўзбекистон ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Миллий терма жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Иккинчи чорак финалчи тақдирини аниқловчи учрашув эмасми, Мельбурндаги "Rectangular" стадионидаги юзлаб ўзбекистонлик томошабинларнинг ишқибозликлари ҳам шунга яраша бўлди.
Сурат тагсўзи, Иккинчи чорак финалчи тақдирини аниқловчи учрашув эмасми, Мельбурндаги "Rectangular" стадионидаги юзлаб ўзбекистонлик томошабинларнинг ишқибозликлари ҳам шунга яраша бўлди.
Ўйин курашларга бой, жуда оғир кечганини, сўнггида, ҳар икки миллий терма жамоа Бош мураббийларининг ўзлари ҳам эътироф этишди...
Сурат тагсўзи, Ўйин курашларга бой, жуда оғир кечганини, сўнггида, ҳар икки миллий терма жамоа Бош мураббийларининг ўзлари ҳам эътироф этишди...
Лекин, шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйиннинг 1-бўлимида ҳисобни тутиб қолди. Сардор Рашидовнинг ягона тўпи 1-бўлимда Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлади.
Сурат тагсўзи, Лекин, шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйиннинг 1-бўлимида ҳисобни тутиб қолди. Сардор Рашидовнинг ягона тўпи 1-бўлимда Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлади.
Аммо 2-бўлимнинг 59-дақиқасида австралиялик ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпи ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Ас-Саҳлавий уни бехато амалга оширди.
Сурат тагсўзи, Аммо 2-бўлимнинг 59-дақиқасида австралиялик ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпи ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Ас-Саҳлавий уни бехато амалга оширди.
Саудия Арабистонини дуранг натижа қониқтирган бир пайтда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ғалаба зарур эмасми, жамоа ҳужумкорликда давом этди.
Сурат тагсўзи, Саудия Арабистонини дуранг натижа қониқтирган бир пайтда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ғалаба зарур эмасми, жамоа ҳужумкорликда давом этди.
Аммо 71-дақиқада Воҳид Шодиев ва орадан етти дақиқа ўтиб, яна Сардор Рашидов томонидан киритилган тўплар якшанба кунги учрашувда Ўзбекистоннинг мутлақ ғалабасини таъминлади.
Сурат тагсўзи, Аммо 71-дақиқада Воҳид Шодиев ва орадан етти дақиқа ўтиб, яна Сардор Рашидов томонидан киритилган тўплар якшанба кунги учрашувда Ўзбекистоннинг мутлақ ғалабасини таъминлади.
Яқин-яқингача Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоасида тўп сурган ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Рашидов эса, учрашув қаҳрамонига айланди ва ўша куни майдонда энг зўр ўйин кўрсатган ўйинчи, деб топилди.
Сурат тагсўзи, Яқин-яқингача Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоасида тўп сурган ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Рашидов эса, учрашув қаҳрамонига айланди ва ўша куни майдонда энг зўр ўйин кўрсатган ўйинчи, деб топилди.
Алал-оқибат Осиё Кубогида катта тажрибага эга Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор турнирнинг чорак финалига чиқди.
Сурат тагсўзи, Алал-оқибат Осиё Кубогида катта тажрибага эга Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор турнирнинг чорак финалига чиқди.
Ҳам миллий либослар, ҳам ноғораю шиорлар билан мухлисликни роса "ўрнига қўйган" ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эса, энди чорак финал учрашувини кутадиган бўлишди...
Сурат тагсўзи, Ҳам миллий либослар, ҳам ноғораю шиорлар билан мухлисликни роса "ўрнига қўйган" ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эса, энди чорак финал учрашувини кутадиган бўлишди...
Шундай қилиб, Ўзбекистон чорак финалда "А" гуруҳи етакчиси Жанубий Корея, Хитой эса, иккинчи ўрин соҳиби мезбон Австралияга қарши тўп сурадиган бўлди. Бу икки чорак финал беллашуви 22 январ кунига режаланган.
Сурат тагсўзи, Шундай қилиб, Ўзбекистон чорак финалда "А" гуруҳи етакчиси Жанубий Корея, Хитой эса, иккинчи ўрин соҳиби мезбон Австралияга қарши тўп сурадиган бўлди. Бу икки чорак финал беллашуви 22 январ кунига режаланган.