National Geographic жамияти фототанлови ғолиблари аниқланди

National Geographic жамиятининг 2014 йилдаги энг яхши фотосуратлар танлови ғолиблари эълон қилинди.

National Geographic жамиятининг 2014 йилдаги энг яхши фотосурат танлови якунланди. 150 мамлакатдан 9200 профессионал ва ҳаваскор фототасвирчилар ижодий ишлари орасидан Брайан Йеннинг сурати йил фотоси деб танланди. Фотога "зулмат ичра нур" деб ном бериш мумкин. Унда қоронғу вагон ичида мобил телефони юзини ёритган қиз акс этган.
Сурат тагсўзи, National Geographic жамиятининг 2014 йилдаги энг яхши фотосурат танлови якунланди. 150 мамлакатдан 9200 профессионал ва ҳаваскор фототасвирчилар ижодий ишлари орасидан Брайан Йеннинг сурати йил фотоси деб танланди. Фотога "зулмат ичра нур" деб ном бериш мумкин. Унда қоронғу вагон ичида мобил телефони юзини ёритган қиз акс этган.
Фотосуратлар уч категория бўйича танланди: инсонлар, жойлар ва табиат. Жойлар категориясида биринчи ўринни Тристон Еонинг Будапештдаги термо ваннада олган сурати эгаллади.
Сурат тагсўзи, Фотосуратлар уч категория бўйича танланди: инсонлар, жойлар ва табиат. Жойлар категориясида биринчи ўринни Тристон Еонинг Будапештдаги термо ваннада олган сурати эгаллади.
Табиат йўналишида Никол Камбренинг Танзаниядаги Мара дарёсига ўзини ташлаётган қўтос сурати мукофотланди.
Сурат тагсўзи, Табиат йўналишида Никол Камбренинг Танзаниядаги Мара дарёсига ўзини ташлаётган қўтос сурати мукофотланди.
Наполен Врассенинг Австралия соҳилида олган суратига ҳам юқори баҳо берилди.
Сурат тагсўзи, Наполен Врассенинг Австралия соҳилида олган суратига ҳам юқори баҳо берилди.
Парвоздаги бойқуш суратини Хенрик Нилссон Канадада тасвирга олган.
Сурат тагсўзи, Парвоздаги бойқуш суратини Хенрик Нилссон Канадада тасвирга олган.
Эстониялик Маие Кринманн фотосида деразадаги муз акс этган.
Сурат тагсўзи, Эстониялик Маие Кринманн фотосида деразадаги муз акс этган.
Ушбу буғу суратини Прашант Месвани Лондондаги Рчимонд Паркида олган.
Сурат тагсўзи, Ушбу буғу суратини Прашант Месвани Лондондаги Рчимонд Паркида олган.
Ҳиндистоннинг Мадхя Прадеш штатидаги Бандхавгарҳ Миллий паркида ўйнаётган икки йўлбарсни тасвирга олган.
Сурат тагсўзи, Ҳиндистоннинг Мадхя Прадеш штатидаги Бандхавгарҳ Миллий паркида ўйнаётган икки йўлбарсни тасвирга олган.
Зик Тео фотосида Танзаниядаги Нгоронгоро қўриқхонаси зебралари акс этган.
Сурат тагсўзи, Зик Тео фотосида Танзаниядаги Нгоронгоро қўриқхонаси зебралари акс этган.
Одамлар категориясининг энг яхши суратларидан бири деб суриялик ногирон бола фотоси топилди. Муаллиф Абдуллоҳ Алҳажар.
Сурат тагсўзи, Одамлар категориясининг энг яхши суратларидан бири деб суриялик ногирон бола фотоси топилди. Муаллиф Абдуллоҳ Алҳажар.
Ҳиндистондаги Рамнами қавми раҳбари портретини Маттиа Пассарини олган.
Сурат тагсўзи, Ҳиндистондаги Рамнами қавми раҳбари портретини Маттиа Пассарини олган.
Бангкокдаги савдо маркази ичида инжиқлик қилиб ўзини ерга отган қизалоқни Адам Биркан тасвирга туширган.
Сурат тагсўзи, Бангкокдаги савдо маркази ичида инжиқлик қилиб ўзини ерга отган қизалоқни Адам Биркан тасвирга туширган.
Ник Рилей расмида Исроилдаги Ўлик денгиз соҳилида минералларга бой лой ичида даволанаётган инсонлар акс этган.
Сурат тагсўзи, Ник Рилей расмида Исроилдаги Ўлик денгиз соҳилида минералларга бой лой ичида даволанаётган инсонлар акс этган.
Пластик қути ичидаги қўғирочоқ билан суҳбатлашаётган қиз сурати учун фотограф К мукофотланди.
Сурат тагсўзи, Пластик қути ичидаги қўғирочоқ билан суҳбатлашаётган қиз сурати учун фотограф К мукофотланди.
"У ўз хаёллари оғушида қолган, хотини эса Евхаристия кечки овқати учун нон тайёрламоқда эди", дейди тасвирчи Роберто Фиоре ўзининг мукофотланган сурати ҳақида.
Сурат тагсўзи, "У ўз хаёллари оғушида қолган, хотини эса Евхаристия кечки овқати учун нон тайёрламоқда эди", дейди тасвирчи Роберто Фиоре ўзининг мукофотланган сурати ҳақида.
"Бизнинг Майамига сафаримиз Мовий Тепалик йўлидан ўтарди. Тоғ ёнбағрида дам олиш учун тўхтадик. Йўл давомида тинимсиз баҳслашиб келган бўлсак ҳам бу ерда бизнинг биродарлигимизни кўриш мумкин эди", дейди фототасвирчи Тайлер Жи.
Сурат тагсўзи, "Бизнинг Майамига сафаримиз Мовий Тепалик йўлидан ўтарди. Тоғ ёнбағрида дам олиш учун тўхтадик. Йўл давомида тинимсиз баҳслашиб келган бўлсак ҳам бу ерда бизнинг биродарлигимизни кўриш мумкин эди", дейди фототасвирчи Тайлер Жи.
Туркиянинг Хўжаэлида довул. Фототасвирчи Айтул Ақбаш ўзининг жиянини тасвирга туширган.
Сурат тагсўзи, Туркиянинг Хўжаэлида довул. Фототасвирчи Айтул Ақбаш ўзининг жиянини тасвирга туширган.
Суриянинг Хомс шаҳрида вайрон этилган уйлар устида парвоз қилаётган қушлар. Тасвирчи Сергей Пономарёв.
Сурат тагсўзи, Суриянинг Хомс шаҳрида вайрон этилган уйлар устида парвоз қилаётган қушлар. Тасвирчи Сергей Пономарёв.
Япония пойтахти Токиодаги Шинагава станциясида шошаётган одамлар сурати учун Петер Франк ҳам мукофотланди.
Сурат тагсўзи, Япония пойтахти Токиодаги Шинагава станциясида шошаётган одамлар сурати учун Петер Франк ҳам мукофотланди.