Ҳожатхонангиз қай аҳволда?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ер юзида 2,5 миллиард инсон санитар тозалик хизмати, жумладан, ҳожатхоналардан талабга мувофиқ фойдаланиш имкониятига эга эмас экан. 19 ноябр дунё бўйлаб Ҳожатхоналар куни эълон қилинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ер юзида 2,5 миллиард инсон санитар тозалик хизмати, жумладан, ҳожатхоналардан талабга мувофиқ фойдаланиш имкониятига эга эмас экан. 19 ноябр дунё бўйлаб Ҳожатхоналар куни эълон қилинган. Шу муносабати билан Panos Pictures агентлиги суратлар кўргазмаси ташкил қилган. Унда ҳожатхоналар билан боғлиқ муаммолар аёллар ва қиз болалар ҳаётига қай йўсин таъсир қўйишига оид суратлар ўрин олган.
Сурат тагсўзи, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ер юзида 2,5 миллиард инсон санитар тозалик хизмати, жумладан, ҳожатхоналардан талабга мувофиқ фойдаланиш имкониятига эга эмас экан. 19 ноябр дунё бўйлаб Ҳожатхоналар куни эълон қилинган. Шу муносабати билан Panos Pictures агентлиги суратлар кўргазмаси ташкил қилган. Унда ҳожатхоналар билан боғлиқ муаммолар аёллар ва қиз болалар ҳаётига қай йўсин таъсир қўйишига оид суратлар ўрин олган.
Ренее рассом. У Сидней четидаги аҳоли зич яшовчи мавзедан осойиштароқ ҳаёт илинжида кўчиб кетган. Ҳозир Ренее шаҳар шимолидан бир соатлик йўлда жойлашган ҳудудга келиб ўрнашган. У атрофи бутазорлардан иборат ерда шийпон қурган. Ҳожатхонаси эса, ташқарида. Атрофда қўни-қўшни яшамаслиги боис бу ҳолат ўзини ташвишга солмаслигини айтади.
Сурат тагсўзи, Ренее рассом. У Сидней четидаги аҳоли зич яшовчи мавзедан осойиштароқ ҳаёт илинжида кўчиб кетган. Ҳозир Ренее шаҳар шимолидан бир соатлик йўлда жойлашган ҳудудга келиб ўрнашган. У атрофи бутазорлардан иборат ерда шийпон қурган. Ҳожатхонаси эса, ташқарида. Атрофда қўни-қўшни яшамаслиги боис бу ҳолат ўзини ташвишга солмаслигини айтади.
65 ёшли Шукурбону болалигидан бери Дакадаги Рупнагар харобаларида яшайди. У оқар сув устида қурилган осма ҳожатхонадан фойдаланади. Яқинда Шукурбону йиқилиб ҳам тушган. У кўпда касалланиб азият чекиши ҳақида айтади ва бунда ушбу ҳожатхонани айблайди. Шукурбону шу шароитда 3 нафар қизи билан яшайди. У айниқса, эрталаблари ишга кетишдан олдин ҳожатхонада навбат узун бўлишини айтади.
Сурат тагсўзи, 65 ёшли Шукурбону болалигидан бери Дакадаги Рупнагар харобаларида яшайди. У оқар сув устида қурилган осма ҳожатхонадан фойдаланади. Яқинда Шукурбону йиқилиб ҳам тушган. У кўпда касалланиб азият чекиши ҳақида айтади ва бунда ушбу ҳожатхонани айблайди. Шукурбону шу шароитда 3 нафар қизи билан яшайди. У айниқса, эрталаблари ишга кетишдан олдин ҳожатхонада навбат узун бўлишини айтади.
Изабелла 33 ёшда. У Рио де Жанейрода ҳашаматли квартиралардан бирида истиқомат қилади. У ҳуқуқшунослик бўйича номзодлик (мастерлик) ёқлаган ва ҳозир рассом сифатида фаолият қилади. "Ҳожатхона мен учун қулайликни англатади. Аммо, бунинг ортида нима туришини биламан: сув таъминоти, чиқинди қувурлари тизими, кўл ва уммонлар ифлосланиши..." "Чўмилишни яхши кўраман. Менга ўхшаган бразилиялик қиз учун бу камида 10 дақиқа тоза сувни исроф қилиш деганидир. Мен тоза иссиқ сув ва қулай ҳожатхонага эгаман", дейди у.
Сурат тагсўзи, Изабелла 33 ёшда. У Рио де Жанейрода ҳашаматли квартиралардан бирида истиқомат қилади. У ҳуқуқшунослик бўйича номзодлик (мастерлик) ёқлаган ва ҳозир рассом сифатида фаолият қилади. "Ҳожатхона мен учун қулайликни англатади. Аммо, бунинг ортида нима туришини биламан: сув таъминоти, чиқинди қувурлари тизими, кўл ва уммонлар ифлосланиши..." "Чўмилишни яхши кўраман. Менга ўхшаган бразилиялик қиз учун бу камида 10 дақиқа тоза сувни исроф қилиш деганидир. Мен тоза иссиқ сув ва қулай ҳожатхонага эгаман", дейди у.
Фабола 69 ёшда. У Эквадордаги Куито водийси яқинидаги маҳаллалардан бирида яшайди. 7 ёшидан 21 ёшига қадар у коммунал квартирадаги ҳожатхонадан 20 киши билан бирга фойдаланган. Ҳозир Фабола 5та ҳаммомли уйда истиқомат қилади ва энг катта ҳаммом уники...
Сурат тагсўзи, Фабола 69 ёшда. У Эквадордаги Куито водийси яқинидаги маҳаллалардан бирида яшайди. 7 ёшидан 21 ёшига қадар у коммунал квартирадаги ҳожатхонадан 20 киши билан бирга фойдаланган. Ҳозир Фабола 5та ҳаммомли уйда истиқомат қилади ва энг катта ҳаммом уники...
Месерет Аддис Абебадаги ресторантлардан бирини бошқаради. Ҳукумат берган бир ётоқли уйида икки фарзанди, икки синглиси ва онаси билан яшайди. 2005 йилги сайловлар ортидан турмуш ўртоғини отиб ўлдиришган, бева қолган. Улар фойдаланишлари лозим бўлган ҳожатхона анча узоқда жойлашган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан улар уйлари ёнига чиқишади.
Сурат тагсўзи, Месерет Аддис Абебадаги ресторантлардан бирини бошқаради. Ҳукумат берган бир ётоқли уйида икки фарзанди, икки синглиси ва онаси билан яшайди. 2005 йилги сайловлар ортидан турмуш ўртоғини отиб ўлдиришган, бева қолган. Улар фойдаланишлари лозим бўлган ҳожатхона анча узоқда жойлашган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан улар уйлари ёнига чиқишади.
47 ёшли Има Кумасида ҳожатхоналарга қарайди. У эри, тўрт фарзанди билан ижарада яшайди. Има жуда меҳнаткаш. У ҳожатхона тозалаб топадиган пулини болаларининг ўқишига сарфлайди. Уларнинг уйларида ҳожатхона йўқ. Кундузлари жамоат ҳожатхоналари, кечалари ташқарига чиқиш хавфсиз эмаслиги боис, елим қопдан фойдаланишади.
Сурат тагсўзи, 47 ёшли Има Кумасида ҳожатхоналарга қарайди. У эри, тўрт фарзанди билан ижарада яшайди. Има жуда меҳнаткаш. У ҳожатхона тозалаб топадиган пулини болаларининг ўқишига сарфлайди. Уларнинг уйларида ҳожатхона йўқ. Кундузлари жамоат ҳожатхоналари, кечалари ташқарига чиқиш хавфсиз эмаслиги боис, елим қопдан фойдаланишади.
Сангита 35 ёшда. У Деҳли шаҳрига кўчиб келганига 10 йил бўлган. Қишлоқда яшаган пайтлари ҳожатхоналари бўлмагани, дала-даштдан фойланишганини айтади. Сангита бундан жуда уялгани, кейин Деҳлига кўчишга қатъий аҳд қилганини айтади.
Сурат тагсўзи, Сангита 35 ёшда. У Деҳли шаҳрига кўчиб келганига 10 йил бўлган. Қишлоқда яшаган пайтлари ҳожатхоналари бўлмагани, дала-даштдан фойланишганини айтади. Сангита бундан жуда уялгани, кейин Деҳлига кўчишга қатъий аҳд қилганини айтади.
61 ёшли Эико Токиода яшайди. "Уйим яқинида универмаг очилганидан бери мен бу ерга савдо-сотиқ учун келаман. Болалигимда жамоат ҳожатхоналари тоза эмас эди, қўланса ҳид келарди. Аммо, бу ерда мен соатлаб вақт сарфлашим мумкин", дейди у. Универмагнинг ушбу қисмида одамлар кайфиятини кўтариш учун барча шароитлар яратилган экан. Ҳожатхона биқинида оёқларни уқалатиш (массаж қилдириш), телевизор кўриш ва ҳатто телефон қувватини тўлдириб олиш имкониятлари мавжуд. Ҳожатхонада эса, ўриндиқларни иситадиган ва мусиқа янграб турадиган ускуналар ўрнатилган.
Сурат тагсўзи, 61 ёшли Эико Токиода яшайди. "Уйим яқинида универмаг очилганидан бери мен бу ерга савдо-сотиқ учун келаман. Болалигимда жамоат ҳожатхоналари тоза эмас эди, қўланса ҳид келарди. Аммо, бу ерда мен соатлаб вақт сарфлашим мумкин", дейди у. Универмагнинг ушбу қисмида одамлар кайфиятини кўтариш учун барча шароитлар яратилган экан. Ҳожатхона биқинида оёқларни уқалатиш (массаж қилдириш), телевизор кўриш ва ҳатто телефон қувватини тўлдириб олиш имкониятлари мавжуд. Ҳожатхонада эса, ўриндиқларни иситадиган ва мусиқа янграб турадиган ускуналар ўрнатилган.
Эунис Кениянинг Найваша шаҳрида Касарани академиясига асос солганлардан бири. Ўтмишда мактабдаги 250 ўқувчи иккитагина ҳожатхонадан фойдаланган. Яқин атрофда ижарада истиқомат қилган одамлар ҳам шу ҳожатхоналардан фойдаланишган ва уларни ўта абгор аҳволга солишган. Ҳозир Эунис ва унинг эри болалар учун махсус ҳожатхоналар қурдиришган. Катталарнинг уларга киришлари олдини олиш учун уларга кичкина эшикчалар қўйилган. "Болалар учун махсус ҳожатхоналар борлиги учун ҳам кўпроқ ота-оналар болалари бизнинг мактабга жўнатишади", дейди у.
Сурат тагсўзи, Эунис Кениянинг Найваша шаҳрида Касарани академиясига асос солганлардан бири. Ўтмишда мактабдаги 250 ўқувчи иккитагина ҳожатхонадан фойдаланган. Яқин атрофда ижарада истиқомат қилган одамлар ҳам шу ҳожатхоналардан фойдаланишган ва уларни ўта абгор аҳволга солишган. Ҳозир Эунис ва унинг эри болалар учун махсус ҳожатхоналар қурдиришган. Катталарнинг уларга киришлари олдини олиш учун уларга кичкина эшикчалар қўйилган. "Болалар учун махсус ҳожатхоналар борлиги учун ҳам кўпроқ ота-оналар болалари бизнинг мактабга жўнатишади", дейди у.
Флора 19 ёшда. У онаси, синглиси ва жияни билан бирга Мозамбикдаги Мапуто вилояти Чаманкуло қишлоғида яшайди. Улар мана бу ҳожатхонадан қатор қўни-қўшнилар билан бирга фойдаланишади. "Мен жуда ёмон кўраман бу ҳожатхонани, баъзан одамлар девор оша пойлашади", дейди у.
Сурат тагсўзи, Флора 19 ёшда. У онаси, синглиси ва жияни билан бирга Мозамбикдаги Мапуто вилояти Чаманкуло қишлоғида яшайди. Улар мана бу ҳожатхонадан қатор қўни-қўшнилар билан бирга фойдаланишади. "Мен жуда ёмон кўраман бу ҳожатхонани, баъзан одамлар девор оша пойлашади", дейди у.