Берлин девори қулашига 25 йил тўлиб, Совуқ Уруш яна бошланмоқдами?
9 ноябрда Олмония ва бутун дунё Берлин девори қулашининг 25 йиллигини нишонлади. 157 километрлик девор нафақат Берлин шаҳрини, балки бутун дунёни иккига бўлганди.
АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги Совуқ Урушнинг рамзи бўлган Берлин девори қарийб 30 йил давомида оилалар ва дўсту биродарларни бир-биридан ажратиб қўйди. Унинг қулаши ортидан Совуқ Уруш ҳам ниҳоясига етди деган умидлар пайдо бўлганди, бироқ бугунда Россия ва Ғарб ўртасида юзага келган зиддиятлар янгича Совуқ Уруш бошланганидан дарак берадими?
Ибрат Сафо олмон пойтахтига сафар қилиб Берлин девори қурилиши ва мафкуравий бўлинишлардан жабр чеккан одамлар билан учрашди.
Берлиндан тайёрланган туркум видеолавҳаларимизнинг биринчисини томоша қилинг.