Осиё Ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида қўшалоқ медал

Ўзбекистон терма жамоаси Инчондаги XVII Ёзги Осиё Ўйинларини иккита бронза медали билан бошлади. Совринли онлар фотолавҳамизда.

Ўзбекистонлик спортчилар Инчондаги Ёзги Осиё Ўйинларининг биринчи кунида спортнинг 11 тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Ўйинларда Ўзбекистон ҳисобидаги илк медални эса, оғир атлетика баҳсларида Маҳлиё Тоғаева келтирди.
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонлик спортчилар Инчондаги Ёзги Осиё Ўйинларининг биринчи кунида спортнинг 11 тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Ўйинларда Ўзбекистон ҳисобидаги илк медални эса, оғир атлетика баҳсларида Маҳлиё Тоғаева келтирди.
Маҳлиё тош кўтариш беллашувларида 48 килограмм вазн тоифасида Ўйинларнинг бронза медалини қўлга киритди.
Сурат тагсўзи, Маҳлиё тош кўтариш беллашувларида 48 килограмм вазн тоифасида Ўйинларнинг бронза медалини қўлга киритди.
Маҳлиёнинг ортидан бугун татамига чиққан дзюдочи Мирзоҳид Фармонов Ўзбекистон ҳисобидаги ҳозирча иккинчи медалнинг муаллифига айланди. Мирзоҳид 66 килограм вазн тоифасида тожикистонлик рақиби Расул Абдушариповни мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди.
Сурат тагсўзи, Маҳлиёнинг ортидан бугун татамига чиққан дзюдочи Мирзоҳид Фармонов Ўзбекистон ҳисобидаги ҳозирча иккинчи медалнинг муаллифига айланди. Мирзоҳид 66 килограм вазн тоифасида тожикистонлик рақиби Расул Абдушариповни мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик бошқа бир дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев эса, 60 кг. вазн тоифасида бронза медали учун курашини япониялик рақибига ютқазиб қўйди.
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонлик бошқа бир дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев эса, 60 кг. вазн тоифасида бронза медали учун курашини япониялик рақибига ютқазиб қўйди.
Дзюдо бўйича аёллар баҳсларида Муқаддас Кубеевага ҳам омад кулиб боқмади: У дастлабки баҳсидаёқ ҳиндистонлик рақиби Ликмабам Шушила Девига ютқазиб, чорак финалга чиқа олмади.
Сурат тагсўзи, Дзюдо бўйича аёллар баҳсларида Муқаддас Кубеевага ҳам омад кулиб боқмади: У дастлабки баҳсидаёқ ҳиндистонлик рақиби Ликмабам Шушила Девига ютқазиб, чорак финалга чиқа олмади.
Бугун бошланган синхрон сузиш бўйича жуфтлик мусобақаларида Ўзбекистон шарафини Юлия Ким, Анастасия Рузметова ва Анастасия Здравковскаялар ҳимоя этишмоқда.
Сурат тагсўзи, Бугун бошланган синхрон сузиш бўйича жуфтлик мусобақаларида Ўзбекистон шарафини Юлия Ким, Анастасия Рузметова ва Анастасия Здравковскаялар ҳимоя этишмоқда.
Бу - ўзбекистонлик спортчилар иштирок этаётган олтинчи Осиё Ўйинлари бўлади. Улар шу пайтгача Ўйинларда 54 та олтин, 82 та кумуш ва 93 та бронза - жаъми 229 та медал қўлга киритишган. 19 сентябр куни расман старт олган Инчондаги Ўйинларда Ўзбекистон шарафини 296 нафар спортчи, спортнинг 32 тури бўйича ҳимоя қилиши айтилганди.
Сурат тагсўзи, Бу - ўзбекистонлик спортчилар иштирок этаётган олтинчи Осиё Ўйинлари бўлади. Улар шу пайтгача Ўйинларда 54 та олтин, 82 та кумуш ва 93 та бронза - жаъми 229 та медал қўлга киритишган. 19 сентябр куни расман старт олган Инчондаги Ўйинларда Ўзбекистон шарафини 296 нафар спортчи, спортнинг 32 тури бўйича ҳимоя қилиши айтилганди.
Инчондаги очилиш маросими тантаналарида Ўзбекистон байроғини икки карра Олимпиада Ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиби бўлган номдор дзюдочи Ришод Собиров стадион узра олиб ўтди.
Сурат тагсўзи, Инчондаги очилиш маросими тантаналарида Ўзбекистон байроғини икки карра Олимпиада Ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё Ўйинлари ғолиби бўлган номдор дзюдочи Ришод Собиров стадион узра олиб ўтди.