Кўзингда Мадина, қалбингда Каъба тоши...

"Кўзларингда Мадинаи Мунавварани акслантир, юрагингда Каъба тошини жо эт".

Уд ва доира оҳанглари жўрлигида уч нафар ҳинд мусулмони ана шундай сўзлар билан куйлашади.

Бу - илоҳий мусиқа. Ҳиндистонда уни Руҳоният, деб аташади. Айни санъат аксар бенгал мусулмонлари яшовчи Калкутта шаҳри атрофида кенг тарқалган.

Тижоратлашган ва оммабоп мусиқадан безган Тождор Жунайид, Сатяки Банержи ва Раби Мондал яқинда худди ана шу саънат яъни Баул ёки Сўфий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган ижодий гуруҳ туздилар.

Улар яратаётган мусиқа сўфий ибодатларидан, маҳаллий бенгал халқи ижодидан ва тасаввуф шеъриятидан озуқа олади.

Гуруҳнинг яккахон хонандаси Сатяки Банержи Исломий ибодатни нега халқ мусиқаси, сўфий шеърияти ва замонавий санъат билан уйғунлаштиришга уринишганини тушунтиришга интилди.