Бирюлево қотиллиги гумондори қандай ушланди?
Маҳаллий халқ Бирюлевода жиноят кўламининг ошиб боришида муҳожирларни айблайди.
Егор Щербаковнинг қотили дея гумон қилинган, асли озарбайжонлик Ўрхан Зейналов ҳақидаги маълумот учун 1 миллион рубль мукофот эълон қилинганди.
Сешанба куни Россия телеканаллари Зейналовнинг қўлга олингани, махсус қўшинлар қўлида қўпол равишда уриб-тепилаётгани, ҳамда тикучарда Москвага олиб келиниб, Ички ишлар вазири қаршисига олиб келинганини намойиш қилган.
Зейналовнинг айби ҳали маҳкама орқали исботланмаган.