Карикатура: Қудратдагиларни Холид Албаиҳча ҳажв қилиш

Суданлик рассом Холид Албаиҳ ўз картунларини Фейсбук тармоғидаги "Хартун" саҳифасида чоп этган. У "Хартун" сўзини Судан пойтахтининг номига қиёсан олган. Ҳозир бу суратлар Лондондаги галерияда намойиш этилмоқда.

 Суданлик рассом Холид Албаиҳ ўз картунларини Фейсбук тармоғидаги "Хартун" саҳифасида чоп этган. У "Хартун" сўзини Судан пойтахтининг номига қиёсан олган. Ҳозир бу суратлар Лондондаги галерияда намойиш этилмоқда. Албаиҳ 2011 йилги Араб баҳоридан мунтазам илҳом олади. Унинг мана бу "Хартун"ида халқнинг давлат матбуотига ишонч йўқолиб, янгилик илинжида ижтимоий матбуотга юз бурганини акс эттиришга уринган.
Сурат тагсўзи, Суданлик рассом Холид Албаиҳ ўз картунларини Фейсбук тармоғидаги "Хартун" саҳифасида чоп этган. У "Хартун" сўзини Судан пойтахтининг номига қиёсан олган. Ҳозир бу суратлар Лондондаги галерияда намойиш этилмоқда. Албаиҳ 2011 йилги Араб баҳоридан мунтазам илҳом олади. Унинг мана бу "Хартун"ида халқнинг давлат матбуотига ишонч йўқолиб, янгилик илинжида ижтимоий матбуотга юз бурганини акс эттиришга уринган.
Яман собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тиббий муолижа учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўларкан, рассом кекса раҳбарнинг қудратдаги кунлари саноқли қолганини ҳис қилган.
Сурат тагсўзи, Яман собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тиббий муолижа учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўларкан, рассом кекса раҳбарнинг қудратдаги кунлари саноқли қолганини ҳис қилган.
У ҳамон Араб дунёсида демократия ғалаба қилишига ишонади. Аммо, Мисрда Ҳусни Муборакдан кейин келган раҳбарлар ҳақиқатда ҳам бирон бир ўзгариш қила олдиларми деган саволни ўртага ташлайди.
Сурат тагсўзи, У ҳамон Араб дунёсида демократия ғалаба қилишига ишонади. Аммо, Мисрда Ҳусни Муборакдан кейин келган раҳбарлар ҳақиқатда ҳам бирон бир ўзгариш қила олдиларми деган саволни ўртага ташлайди.
Албаиҳ мана бу суратда фундаменталистларни аёлларга буюм ёки мулк сифатида қарашда айблайди.
Сурат тагсўзи, Албаиҳ мана бу суратда фундаменталистларни аёлларга буюм ёки мулк сифатида қарашда айблайди.
Араб дунёсида осойишталик қарор топадими? Бир кун келиб, дейди рассом, аммо яқин орада эмас. "Турли оқимлар, турли динлар ва турли мамлакатлардан кўплаб вакиллар битта ғояни мубоҳаса этишмоқда. Агар мен ўз суратларим билан кимнидир фикрини ўзгартира олсам, ўзим мақсадимга етдим, деб ўйлайман", дейди у Би-би-сига берган интервюсида.
Сурат тагсўзи, Араб дунёсида осойишталик қарор топадими? Бир кун келиб, дейди рассом, аммо яқин орада эмас. "Турли оқимлар, турли динлар ва турли мамлакатлардан кўплаб вакиллар битта ғояни мубоҳаса этишмоқда. Агар мен ўз суратларим билан кимнидир фикрини ўзгартира олсам, ўзим мақсадимга етдим, деб ўйлайман", дейди у Би-би-сига берган интервюсида.
Мана бу "хартун" жорий йил бошларида Дамашқда кимёвий ҳужум уюштирилганига оид илк хабарларга мослаб чизилган
Сурат тагсўзи, Мана бу "хартун" жорий йил бошларида Дамашқда кимёвий ҳужум уюштирилганига оид илк хабарларга мослаб чизилган
Қўшма Штатлар Сурия исёнкорларини дастаклаши мумкинлиги Америкада 3 ўлчамли принтер технологиясидан қурол ясалгани ҳақидаги хабарлар билан бирга маълум бўлди. Рассом бу ерда ҳар икки хабарни бир-бирига боғлаб, АҚШ ёрдамлари қийматини шубҳа остига олади
Сурат тагсўзи, Қўшма Штатлар Сурия исёнкорларини дастаклаши мумкинлиги Америкада 3 ўлчамли принтер технологиясидан қурол ясалгани ҳақидаги хабарлар билан бирга маълум бўлди. Рассом бу ерда ҳар икки хабарни бир-бирига боғлаб, АҚШ ёрдамлари қийматини шубҳа остига олади
Шунингдек, у Қўшма Штатлар тоқатбарорлик ва инсон ҳуқуқлари маёғи экани борасидаги даъволарни ҳам шубҳа билан қарайди
Сурат тагсўзи, Шунингдек, у Қўшма Штатлар тоқатбарорлик ва инсон ҳуқуқлари маёғи экани борасидаги даъволарни ҳам шубҳа билан қарайди
Албаиҳ мана бу суратни GOOGLE дохил 9та интернет ширкати фаолиятини кузатиб бориш имконини берувчи ўта махфий PRISM дастури ҳақидаги ҳужжатлар ошкор бўлишидан илҳомланиб яратган
Сурат тагсўзи, Албаиҳ мана бу суратни GOOGLE дохил 9та интернет ширкати фаолиятини кузатиб бориш имконини берувчи ўта махфий PRISM дастури ҳақидаги ҳужжатлар ошкор бўлишидан илҳомланиб яратган
Араб дунёсидаги кўплаб мамлакатлар Исломий илдизларга эга партия иқтидорда бўлган Туркияга намуна сифатида боқишгани, аммо Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон жорий йил Истанбулда кузатилган норозилик намойишлари учун ўзи юргизаётган сиёсатни эмас, ижтимоий матбуотни айблагани кўпларнинг хафсаласини пир қилган
Сурат тагсўзи, Араб дунёсидаги кўплаб мамлакатлар Исломий илдизларга эга партия иқтидорда бўлган Туркияга намуна сифатида боқишгани, аммо Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон жорий йил Истанбулда кузатилган норозилик намойишлари учун ўзи юргизаётган сиёсатни эмас, ижтимоий матбуотни айблагани кўпларнинг хафсаласини пир қилган