Британ сураткашининг Хоразмга саёҳати

Британ сураткашининг Хоразмга саёҳати

Амударё
Сурат тагсўзи, Қадимий юнонлар Оксус деб атаган Амударё Орол денгизини тўйдирадиган дарёлардан бири. Тарихдан қолган ёзмаларда Амударёнинг кенглиги саккиз чақирим бўлгани ва унинг қирғоғида гуркираган ўрмонлару жонзотлар бўлгани тасвирланади. Сувнинг кўп миқдори экинзорларни суғоришга сарфланиши ортидан дарё сатҳи жуда паст.
Гаур қалъа
Сурат тагсўзи, Қадимий Зардуштий қальа. "Гаур" арабчанинг "кофир" сўзидир.
Аёз қалъадаги ўтинлар жамлоғи
Сурат тагсўзи, Биз энг яқин қишлоқдан бир неча чақирим узоқликдаги Аёз қальадаги ўтовда турдик.
Аёз қалъадаги мезбонимизнинг ўғли
Сурат тагсўзи, Аёз қалъадаги мезбонимизнинг ўғли Отабек Тайсон исмли ити билан бизга ҳамроҳлик қилди.
Аёз қалъанинг тепасида
Сурат тагсўзи, Аёз қалъанинг атрофи ой сатҳини эслатади. Қальа эрамиздан аввалги 4-асрга бориб тақалади. Унинг пахсалари кўз олдингизда уваланиб тушаяпти, лекин минг йиллар ўтиб ҳам у шу ерда.
Қизилқум Амударё ва Сирдарё орасида жойлашган.
Сурат тагсўзи, Қизилқум Амударё ва Сирдарё орасида жойлашган.
Бу киши Зардуштийларнинг "сукут қалъаси"да қўшиқ куйлаяпти. Чилпикда зардуштийлар жасадларни қолдирганлар. Зардуштийлар жасадни ерга кўмиш тупроқни захарлайди, ёқиш эса оловни булғайди, деб ишонганлар ва жасадларни очиқ ҳавода қолдирганлар.
Сурат тагсўзи, Бу киши Зардуштийларнинг "сукут қалъаси"да қўшиқ куйлаяпти. Чилпикда зардуштийлар жасадларни қолдирганлар. Зардуштийлар жасадни ерга кўмиш тупроқни захарлайди, ёқиш эса оловни булғайди, деб ишонганлар ва жасадларни очиқ ҳавода қолдирганлар.
Калта минор, Хива
Сурат тагсўзи, Аввалига 70 метр баланд бўлиши мўлжалланган Калта минорнинг қурилиши Хива хони Муҳаммад Аминхоннг ўлдирилиши билан тўхтаб қолган
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси
Сурат тагсўзи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси. Паҳлавон Маҳмуд курашчи, мўйнадўз, шоир ва авлиё бўлган.
Хива ҳар доим ҳунармандлар маскани бўлиб келган. Бу суратда аёллар ипак гилам тўқишмоқда. Бу гиламни олти аёл олти ойда тўқиб битиради.
Сурат тагсўзи, Хива ҳар доим ҳунармандлар маскани бўлиб келган. Бу суратда аёллар ипак гилам тўқишмоқда. Бу гиламни олти аёл олти ойда тўқиб битиради.
Хивалик қўғирчоқ устаси
Сурат тагсўзи, Хивалик қўғирчоқ устаси
Ўзбекистонда саҳар вақтидаги ёруғлик ажойибдир. У асрлар оша рассомларни ўзига ошиқ қилган.
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда саҳар вақтидаги ёруғлик ажойибдир. У асрлар оша рассомларни ўзига ошиқ қилган.