Оролбўйи ва Устюрт платосига саёҳатга бағишланган фоторепортаж
Сурат тагсўзи, Британиялик ёш фотоижодкор Катриона Грэй Оролбўйи минтақасига саёҳатдан қайтди. У ўзининг фотосуратлари ва матнини Би-би-сига тақдим этди. Ушбу фотосуратда Нукус шаҳри яқинидаги қадимги Миздахон қабристони акс этган. Бу жой милоддан олдинги тўртинчи асрда ҳам зиёратчилар билан гавжум бўлган. У пайтда Зардўштийларнинг дафн гўшаси бўлиб хизмат қилган. Зардўштийлик таъсири бугун ҳам сезилади: Миздахон қабристонига бефарзандликдан даво излаб келган аёлларни кўриш мумкин.
Сурат тагсўзи, Қорақалпоғистонда қабрларнинг кўпинча очиқлиги ҳам Зардўштийлик замонларидан қолган урфлар таъсири деб кўрилади.
Сурат тагсўзи, Агар Орол денгизига бормоқчи бўлиб йўлга чиқсангиз, йўлингизда Судочие кўли ва ташландиқ Урга қишлоғи чиқади. Бу ерга мавсумий овчилар келиб яшашади. Улар қишда кўлдан олган музларидан адирликлар бағрида музхона ясашади ва тутган балиқларини ўша музхонада сақлашади.
Сурат тагсўзи, Судочие кўли четидаги Урга қишлоғида рус насронийларининг қабристони қолган. Бир замонлар бу ерга Староверци насронийлари келиб жойлашганлар. Шўролар замонида Урга балиқчилар қишлоғи бўлган. Қишлоқда яшайдиган одам қолмаган, бироқ чиройли мовий кўл соҳилида қабристон сақланиб қолган.
Сурат тагсўзи, Биз - сайёҳларнинг йўлбошчимиз Қорақалпоғистоннинг ўзида туғилган ва шу ерда вояга етган эди. У ватанини чин дилдан севар ва бу юртнинг гўзаллликларининг бир қисмини биз ўзимиз билан олиб кетишимизни истар эди. Бу суратдан у ўзини Орол денгизи бағрига солганидан мамнунлигини сезиш мумкин.
Сурат тагсўзи, Биз Орол денгизига қараган тепалик устида чодир қуриб, шу ерда тунаб қолдик. Мен эртаси куни уйқудан турганимда, қуёш юпқа булут остидан кўринар, уфқда эса буғ остида қолган Орол ғира-шира кўзга ташланар эди.
Сурат тагсўзи, Бу заминда ҳар қандай ўсимлик ҳам ўсиб унолмайди. Қақраб кетган ер бир замонлар Орол туби бўлган шўр тупроқдир.
Сурат тагсўзи, Бир замонлар мана бу қоялар сувости қоялари бўлган. Орол қуриганидан кейин қоялар қулаб улкан дараларни ташкил қилаяпти.
Сурат тагсўзи, Биз 150 километрлик Оролқумни босиб ўтдик. Бу денгиз туби ўрнида янги таркиб топган саҳродир. Қақраб ёрилган қуруқлик сатҳини туз қоплаган. Ҳаво ҳам ёпишқоқ ва шўр. Шамол бутун баданни туз билан тупроқнинг қоришмасидан иборат чанг қатлами билан қоплайди. Ҳозир UNESCO кўмагида бу ердаги тузли шамолларни камайтириш ва ёввойи жониворларни жалб қилиш мақсадини кўзлаган экин экиш лойиҳаси амалга оширилаяпти.
Сурат тагсўзи, Қорақалпоғистоннинг бошқа қишлоқларида бўлгани сингари Учсой қишлоғидаги кўплаб уйларнинг ташқарисида ҳам ёмон кўздан асрайдиган "тумор"ларни кўриш мумкин. Кўпинча остоналарда бўялган қалампир ва ичига турли буюмлар солинган бутилкалар осилганини кўриш мумкин.
Сурат тагсўзи, Мўйноқда заминлаган кема. Бир замонлар тўлқинлар бағрини ёриб, денгизда "учган" кемаларнинг флоти бугун қум устида сочилиб ётипти. Бу жой бир пайтлар гавжум балиқчилар шаҳарчаси Мўйноқнинг бандаргоҳи.