Хитой Шинжон Уйғуристонига қўшин киритмоқда

Хитой Шинжон Уйғуристонига қўшин киритмоқда

 Сўнгги ойлардаги зўравонликлар ортидан Хитой Шинжон-Уйғуристонида хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтира бошлади.
Сурат тагсўзи, Сўнгги ойлардаги зўравонликлар ортидан Хитой Шинжон-Уйғуристонида хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтира бошлади.
Ҳали ўтган шанба куниёқ Урумчи шаҳри кўчаларида қаттиқ қуролланган танкларни ва ҳарбийларни кўриш мумкин эди. Шинжон-Уйғуристони пойтахти бўлмиш бу шаҳар роппа-роса тўрт йил олдин уйғурлар ва хан-хитойлар орасида қақшатқич низоларга саҳна бўлганди.
Сурат тагсўзи, Ҳали ўтган шанба куниёқ Урумчи шаҳри кўчаларида қаттиқ қуролланган танкларни ва ҳарбийларни кўриш мумкин эди. Шинжон-Уйғуристони пойтахти бўлмиш бу шаҳар роппа-роса тўрт йил олдин уйғурлар ва хан-хитойлар орасида қақшатқич низоларга саҳна бўлганди.
Хитойнинг қўшин киритиш қароридан олдинроқ Ҳўтон ҳамда Турпонда зўравонликлар юз берган ва натижада 35 инсон нобуд бўлганди.
Сурат тагсўзи, Хитойнинг қўшин киритиш қароридан олдинроқ Ҳўтон ҳамда Турпонда зўравонликлар юз берган ва натижада 35 инсон нобуд бўлганди.
Хитой расмий матбуоти воқеалар ҳақида жуда кам тафсилотларни ошкор этмоқда. Аммо уйғурлар ва хан-хитойлар орасидаги танглик боис аҳён-аҳён тўқнашув ва низолар чиқиб туради.
Сурат тагсўзи, Хитой расмий матбуоти воқеалар ҳақида жуда кам тафсилотларни ошкор этмоқда. Аммо уйғурлар ва хан-хитойлар орасидаги танглик боис аҳён-аҳён тўқнашув ва низолар чиқиб туради.
Мусулмон уйғурлар бугун Шинжон-Уйғуристони аҳолисининг 45% ташкил этади. Хитой ҳукумати кўплаб хан-хитойларни кўчириб келиш сиёсати боис уйғурлар ўз юртида камчиликка айланиб қолган.
Сурат тагсўзи, Мусулмон уйғурлар бугун Шинжон-Уйғуристони аҳолисининг 45% ташкил этади. Хитой ҳукумати кўплаб хан-хитойларни кўчириб келиш сиёсати боис уйғурлар ўз юртида камчиликка айланиб қолган.
Уйғурларга кўра, катта сондаги хан-хитойлар келиб ўрнашиши оқибатида уйғур маданияти ва анъаналари хавф остида қолмоқда. Аммо Хитой ҳукумати бу минтақага улкан сармоялар киритаётганини айтади.
Сурат тагсўзи, Уйғурларга кўра, катта сондаги хан-хитойлар келиб ўрнашиши оқибатида уйғур маданияти ва анъаналари хавф остида қолмоқда. Аммо Хитой ҳукумати бу минтақага улкан сармоялар киритаётганини айтади.