Бирма: Мусулмонлар яна шафқатсиз ҳужумга тутилмоқда
Бирма полицияси олган видеолавҳалар у ердаги кўпчилик буддавийлар озчилик жамоа бўлмиш мусулмонларни қандай шафқатсиз ҳужумга тутишаётганини кўрсатган.
Ғазабнок буддавийлар мусулмонларнинг уйлари ва тижоратларига ўт қўйишгани, ҳимоясиз мусулмонларни кўчада ёшлаб ё тириклайин ёқиб юборишгани, ё қилич билан чопиб ташлашгани тасвирга олинган.
Буддавий роҳиблар оломонга етакчилик қилишмоқда. Улар мусулмонлар бирмалик эмас деб қичқиришган.
"Мусулмонлар буддавийларга ҳужум қилишибди" деган миш-миш ортидан кўчага чиққан оломон зўравонликни бошлаб юборган.
Сўнгги ойлари Бирманинг Роҳинжа мусулмонлари қақшатқич ҳужумларга тутилмоқда.
Юзлаб одамлар ўлдирилди, тижоратлар таланди, уйлар бузилди. Ўн минглаб одамлар уйсиз ва мол-жонини сақлолмай сарсон-саргардон.
Лекин на халқаро ҳамжамият, на демократия йўлига ўтганини иддао қилаётган Бирма ҳукумати мусулмонлар муаммоларини ҳал қилишга шошилмаётир.