Ўзбекистонда сўнгги 100 йилда кўп нарса ўзгардими?
Россиялик фототасвирчи Сергей Михайлович Прокудин-Горский суратларидан тайёрланган фотолавҳа
Сурат тагсўзи, Бу кишилар 100 йил олдин Самарқанд шаҳрида ўзлари учун нотаниш бир қути рўпарасида тўпландилар. Бир ғайридин уларга "сизларни рангли суратга тушираман", деди.
Сурат тагсўзи, Бу сурат Марказий Осиёга 1909-1912 йиллари сафар қилган россиялик фотосуратчи Сергей Михайлович Прокудин-Горский олган минглаб суратлардан бири.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горский ҳар бир суратни уч марта олган, ҳар мартасида фотоаппарати объективидаги ранг филтрини ўзгартирган.
Сурат тагсўзи, Сўнг уч суратни ҳам прожекторга қўйиб деворда намойиш этилганда, одамлар рангли фотосуратни томоша қилганлар.
Сурат тагсўзи, Фототасвирчи ўзининг бу усулини "сеҳргар нур" деб атаган.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горский суратлари бошқа замон ва макондаги инсонлар ҳаётини икир-чикирлари билан бугунги кунга олиб келгандек бўлади.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горский Марказий Осиёнинг кўп сонли фототасвирларини олган, унинг бу сафари Чор подшоси Николай II қўли остидаги ерлар ҳақидаги лойиҳанинг бир қисми бўлган. Прокудин-Горский Россия подшосининг бепоён ҳудудларининг рангли панорамасини яратишни истаган.
Сурат тагсўзи, Ўша замонлар Ҳайдар Бекка ўхшаган савдогарлар олди-сотдиси анча қизиган даврлар бўлган.
Сурат тагсўзи, Пахта ва ипак шу ернинг ўзида тайёрланган, бошқа матолар Ҳиндистондан олиб келиниб, Оврўпога қатнайдиган савдогарларга сотилган.
Сурат тагсўзи, Ким қандай фикрда: орадан 100 йил ўтиб бозорлардаги расталар кўп ўзгарганми?
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горский инсонларнинг кундалик турмушларини намойиш эта олишдек ноёб маҳоратга эга бўлган, унинг маҳорати туфайли бу одамларнинг ҳаётига бир дарча очилгандек.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горский суратлари характерларга тўла.
Сурат тагсўзи, Мана бу кишилар циркка чипта сотмоқдалар. Деворда от пойгаси ва полвон томошаси ҳақидаги рус тилидаги эълоннинг бир қисмини кўриш мумкин.
Сурат тагсўзи, Ушбу суратда эса Бухородаги яҳудий болалар мактаби ўқувчилари акс этган. Бугунга келиб яҳудийлар жамоаси анча камайиб қолган.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горскийнинг тасвирлари бизга фақат шаҳарларнинг марказлари ҳақида ҳикоя қилмайди.
Сурат тагсўзи, У шаҳарлардан ташқарига ҳам чиққан, фотоаппарати объективини оддий одамлар яшайдиган кўчага ҳам қаратган.
Сурат тагсўзи, Бу суратдан ўша пайтдаги қишлоқ аёли ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Сурат тагсўзи, Ўзининг Марказий Осиёга бундан олдинги сафарида фотограф юк ташувчи карвонга ҳамроҳлик қилади. 1907 йилда олинган сурат шаҳардан-шаҳарга қатнаган карвон қақшатқич қишда ҳам тўхтмаганини кўрсатади.
Сурат тагсўзи, Ушбу суратда деҳқон ўзи овлаган қуши билан тушган. Орқасидаги бўйра эса ўша замонда ҳам ҳам гилам, ҳам бошпана ва ҳам девор вазифасини ўтаган.
Сурат тагсўзи, 1907 йилнинг 1 январи куни Рус зобитлари ва олимлари қуёш тутилишини кузатишга қарор қилганлар.
Сурат тагсўзи, Ёзда Сирдарё бўйлаб саёҳат қилган Прокудин-Горский руслар келиб ўрнашган қишлоқларга боради, руслар деҳқончилик билан шуғулланганлар.
Сурат тагсўзи, Бу сурат ҳали олдинда жаҳон уруши ва инқилоб борлигидан бехабар олам портретидир.
Сурат тагсўзи, Яна бир фотоалбом Афғонистон чегарасига яқин ҳудуддаги Хива хонлиги чўпонлари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Сурат тагсўзи, Бу Туркманларнинг аксари ўз ҳудудларига Советлар бостириб келганидан кейин жанубга қочадилар. Бошида Афғонистон, кейинроқ эса айримлар Покистон фуқароларига айланадилар.
Сурат тагсўзи, Прокудин-Горскийнинг ўзи 1918 йилда Францияга қочади. Унинг авлодлари фотосуратларни эҳтиёт қилиб сақлаганлар. Бугунга келиб суратлар АҚШ Конгресси кутубхонасида сақланади.
Сурат тагсўзи, Ушбу фотолавҳа 3 қисмли "Марказий Осиёга назар" туркумининг биринчисидир. Агар сизнинг ихтиёрингизда ҳам бизнинг сайтимизда намойиш этилишини истайдиган суратларингиз бўлса, уларни бизга юборишингиз мумкин.