Покистонда ҳинду ёшларини исломни қабул қилишга мажбурламоқдаларми?
Покистон аҳолисининг тахминан бир фоизини ташкил этувчи ҳинду жамоасининг даъво қилишича, уларнинг ўғил-қизларини мажбурлаб исломга киритиш амаллари кўпаймоқда ва бунда мадрасалар рол ўйнамоқдалар.
Аммо мадрасалар ёшлар исломни кўнгилли равишда қабул қилаётганликларини билдиришмоқда.