Дунёдаги энг машҳур қотил - фотогалерея

Дунёда машҳур Калашников автомати ҳақида фотолавҳа

Россия Мудофаа вазирлиги Калашников автомат қуролига янги буюртма бермоқчи эмаслигини эълон қилди. Ушбу фотогалерея дунё бўйлаб Калашников автомати фойдаланилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Ливан. Бхамдун шаҳри. 1983 йилнинг 7 сентябри. Ал-Муваҳидун ал-Дуруз оқими жангариси бундан олдин насронийлар қўшинлари назоратида бўлган жойда АК-47 автомати билан жанг қилмоқда. Бхамдунни Исроил армияси тарк этганидан кейин турли диний оқимлар ўртасида жанглар бошланиб кетган.
Сурат тагсўзи, Россия Мудофаа вазирлиги Калашников автомат қуролига янги буюртма бермоқчи эмаслигини эълон қилди. Ушбу фотогалерея дунё бўйлаб Калашников автомати фойдаланилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Ливан. Бхамдун шаҳри. 1983 йилнинг 7 сентябри. Ал-Муваҳидун ал-Дуруз оқими жангариси бундан олдин насронийлар қўшинлари назоратида бўлган жойда АК-47 автомати билан жанг қилмоқда. Бхамдунни Исроил армияси тарк этганидан кейин турли диний оқимлар ўртасида жанглар бошланиб кетган.
1987 йилнинг 5 апрели. Ливия билан Чад ўртасида келиб чиққан ҳарбий можародан кейин Ливия армияси чекинган. Қалаитда суратга олинган чадлик бола жангчи қўлида АК-47 автомати, Совет танкчиси бош кийими ва оғзида сигарет билан ғалабани нишонлаяпти.
Сурат тагсўзи, 1987 йилнинг 5 апрели. Ливия билан Чад ўртасида келиб чиққан ҳарбий можародан кейин Ливия армияси чекинган. Қалаитда суратга олинган чадлик бола жангчи қўлида АК-47 автомати, Совет танкчиси бош кийими ва оғзида сигарет билан ғалабани нишонлаяпти.
Ушбу сурат 1989 йил 24 декабрида Руминия пойтахти Бухарестда олинган. Антикоммунист ноҳарбий жангчи мамлакатни 24 йил бошқарган Николай Чаушескуга содиқ махфий полиция жангчиларини қувиб бормоқда.
Сурат тагсўзи, Ушбу сурат 1989 йил 24 декабрида Руминия пойтахти Бухарестда олинган. Антикоммунист ноҳарбий жангчи мамлакатни 24 йил бошқарган Николай Чаушескуга содиқ махфий полиция жангчиларини қувиб бормоқда.
Ироқнинг қудратдан ағдарилган раҳбари Саддам Ҳусайн мамлакат шимолига қилган сафари пайтида қишлоқлардан бирида қўлида АК-47 автомати билан олинган сурат.
Сурат тагсўзи, Ироқнинг қудратдан ағдарилган раҳбари Саддам Ҳусайн мамлакат шимолига қилган сафари пайтида қишлоқлардан бирида қўлида АК-47 автомати билан олинган сурат.
Калашников автомати билан суратга тушган фақат Саддам Ҳусайн бўлмаган. Усома бин Лодин ва Айман аз-Заваҳирий.
Сурат тагсўзи, Калашников автомати билан суратга тушган фақат Саддам Ҳусайн бўлмаган. Усома бин Лодин ва Айман аз-Заваҳирий.
Этник албан жангчи 2001 йил 23 февралида Сербиянинг Шошож қишлоғи яқинида соқчиликда турипти. Бу жой Югославиядаги фуқаролар уруши пайтида Сербия билан Косово ўртасидаги буфер ҳудуд деб эълон қилинган.
Сурат тагсўзи, Этник албан жангчи 2001 йил 23 февралида Сербиянинг Шошож қишлоғи яқинида соқчиликда турипти. Бу жой Югославиядаги фуқаролар уруши пайтида Сербия билан Косово ўртасидаги буфер ҳудуд деб эълон қилинган.
2002 йилнинг 23 ноябрида дунёдаги энг машҳур автомат қурол яратилганининг 55 йиллиги нишонланди. Бу автомат ихтирочиси Михаил Калашников Россиянинг Ижевск шаҳрида АК-74 автомати билан. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 1947 йилдан буён дунёда ишлаб чиқарилган Калашников автоматлари сони 70 миллион билан 100 миллион ўртасида. АКга рақиб Ғарбдаги энг машҳур М-16 автомат қуроли жами 7 миллион атрофида ишлаб чиқарилган.
Сурат тагсўзи, 2002 йилнинг 23 ноябрида дунёдаги энг машҳур автомат қурол яратилганининг 55 йиллиги нишонланди. Бу автомат ихтирочиси Михаил Калашников Россиянинг Ижевск шаҳрида АК-74 автомати билан. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 1947 йилдан буён дунёда ишлаб чиқарилган Калашников автоматлари сони 70 миллион билан 100 миллион ўртасида. АКга рақиб Ғарбдаги энг машҳур М-16 автомат қуроли жами 7 миллион атрофида ишлаб чиқарилган.
1975 йил йил 30 апрелида шимолий вьетнамлик аскарлар Калашников автоматлари Сайгондаги президент саройи олдида фахр билан Вьетнам уруши тугаганини нишонламоқдалар.
Сурат тагсўзи, 1975 йил йил 30 апрелида шимолий вьетнамлик аскарлар Калашников автоматлари Сайгондаги президент саройи олдида фахр билан Вьетнам уруши тугаганини нишонламоқдалар.
Югославиядаги фуқаролар уруши пайтида патрул хизматини ўтаётган Сербия армияси жангчилари АК-47 автоматлари билан.
Сурат тагсўзи, Югославиядаги фуқаролар уруши пайтида патрул хизматини ўтаётган Сербия армияси жангчилари АК-47 автоматлари билан.
Афғонистон. 1996 йил. АК-47 автоматини тутган бола генерал Абдурашид Дўстим жангчиларидан бири бўлган.
Сурат тагсўзи, Афғонистон. 1996 йил. АК-47 автоматини тутган бола генерал Абдурашид Дўстим жангчиларидан бири бўлган.
1993 йил янги йил кунида Абхазиянинг Сухуми шаҳрида жанглар бошланган. Кўча жангларида иштирок этганларнинг қўлларида ҳам ўша машҳур АК-47 тасвирга олиниб қолган.
Сурат тагсўзи, 1993 йил янги йил кунида Абхазиянинг Сухуми шаҳрида жанглар бошланган. Кўча жангларида иштирок этганларнинг қўлларида ҳам ўша машҳур АК-47 тасвирга олиниб қолган.
1990 йил. АК-47 автоматини қўлида тутган кашмирлик жангарилар.
Сурат тагсўзи, 1990 йил. АК-47 автоматини қўлида тутган кашмирлик жангарилар.
Калашников бугун ҳам дунёнинг кўп бурчакларида энг ишончли шерик саналади.
Сурат тагсўзи, Калашников бугун ҳам дунёнинг кўп бурчакларида энг ишончли шерик саналади.
1993 йил. Никарагуа армияси жангчиси АК-47 автомати билан Сандинист исёнчиларга қарата ўт очмоқда.
Сурат тагсўзи, 1993 йил. Никарагуа армияси жангчиси АК-47 автомати билан Сандинист исёнчиларга қарата ўт очмоқда.
1991 йилдаги Биринчи Кўрфаз уруши. Ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш марказида АК-47 автоматидан отишни машқ қилаётган иорданиялик кўнгилли жангчилар.
Сурат тагсўзи, 1991 йилдаги Биринчи Кўрфаз уруши. Ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш марказида АК-47 автоматидан отишни машқ қилаётган иорданиялик кўнгилли жангчилар.
2011 йил 3 сентябр. Ливиялик исёнчи Бани Валид шаҳри атрофидаги Вади Мардум қишлоғида боришар экан, АК-47 дан осмонга ўт очиб, ўзнинг шодлигини изҳор этаяпти.
Сурат тагсўзи, 2011 йил 3 сентябр. Ливиялик исёнчи Бани Валид шаҳри атрофидаги Вади Мардум қишлоғида боришар экан, АК-47 дан осмонга ўт очиб, ўзнинг шодлигини изҳор этаяпти.
2001 йил 3 сентябри. Македониянинг Юнонистон ҳарбийлари жойлаштирилган Криволак базаси. Британия армияси зобити албан жангариларидан мусодара қилинган Калашников автотматларини кўриб чиқмоқда.
Сурат тагсўзи, 2001 йил 3 сентябри. Македониянинг Юнонистон ҳарбийлари жойлаштирилган Криволак базаси. Британия армияси зобити албан жангариларидан мусодара қилинган Калашников автотматларини кўриб чиқмоқда.
Аксилқаддофий исёнчи Сирт шаҳридан 95 километр узоқликдаги текшириш нуқтасида Калашников автоматини тозалаяпти.
Сурат тагсўзи, Аксилқаддофий исёнчи Сирт шаҳридан 95 километр узоқликдаги текшириш нуқтасида Калашников автоматини тозалаяпти.
2003 йил 13 июни. Буниа шаҳрида Конго Патриот иттифоқи тарафида бўлган бола жангчилар Калашников автоматлари билан.
Сурат тагсўзи, 2003 йил 13 июни. Буниа шаҳрида Конго Патриот иттифоқи тарафида бўлган бола жангчилар Калашников автоматлари билан.
2004 йил 8 сентябри. Ироқнинг Фаллужа шаҳрида исёнчилар сафидаги бола.
Сурат тагсўзи, 2004 йил 8 сентябри. Ироқнинг Фаллужа шаҳрида исёнчилар сафидаги бола.
Мексика шимоли-ғарбидаги Синалоа шаҳрида наркокартел аъзоларидан мусодара қилинган, айрим қисмлари тиллодан ясалган Калашников автоматлари.
Сурат тагсўзи, Мексика шимоли-ғарбидаги Синалоа шаҳрида наркокартел аъзоларидан мусодара қилинган, айрим қисмлари тиллодан ясалган Калашников автоматлари.