'Биз дунё томидамиз дейишади бадахшонликлар'

Тожикистон Бадахшонидаги маҳаллий аҳоли Бадахшонни дунёнинг томи деб аташади. Тожикистон, Хитой ва Афғонистон чегарадош бўлган Бадахшон баланд Помир тоғларида жойлашган, у ерларга фақат ёздагина чиқиб бориш мумкин.

Тожикистон Бадахшонидаги маҳаллий аҳоли Бадахшонни дунёнинг томи деб аташади. Тожикистон, Хитой ва Афғонистон чегарадош бўлган Бадахшон баланд Помир тоғларида жойлашган, у ерларга фақат ёздагина чиқиб бориш мумкин. Бошқа пайтда қалин қор ва ер кўчкилари йўлларни ўтиб бўлмас қилади. Би-би-си Форс телевидениеси мухбири Суҳроб Зиё яқинда Бадахшонга сафар қилиб, бадахшонликлар ҳаётини ўрганган.
Сурат тагсўзи, Тожикистон Бадахшонидаги маҳаллий аҳоли Бадахшонни дунёнинг томи деб аташади. Тожикистон, Хитой ва Афғонистон чегарадош бўлган Бадахшон баланд Помир тоғларида жойлашган, у ерларга фақат ёздагина чиқиб бориш мумкин. Бошқа пайтда қалин қор ва ер кўчкилари йўлларни ўтиб бўлмас қилади. Би-би-си Форс телевидениеси мухбири Суҳроб Зиё яқинда Бадахшонга сафар қилиб, бадахшонликлар ҳаётини ўрганган.
Олти ой мобайнида Бадахшон мамлакатнинг бошқа қисмларидан узилиб қолади. Бадахшон маркази Хорогга олиб борувчи йўллар қор ва лой билан бекилиб қолади.
Сурат тагсўзи, Олти ой мобайнида Бадахшон мамлакатнинг бошқа қисмларидан узилиб қолади. Бадахшон маркази Хорогга олиб борувчи йўллар қор ва лой билан бекилиб қолади.
Тожикларнинг аксари сунний мусулмонлар, бироқ бадахшонликлар шиа мазҳабининг Исмоилий оқимига эътиқод қиладилар.
Сурат тагсўзи, Тожикларнинг аксари сунний мусулмонлар, бироқ бадахшонликлар шиа мазҳабининг Исмоилий оқимига эътиқод қиладилар.
"Лаъли Бадахшон" таърифи доимо бирга бўлганидан қизил ранги Тожикистонда бахт ва қувонч рамзи деб ҳам кўрилади. Хорог шаҳрида Исмоилийлар раҳбари Оға Хон туғилган кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Сурат тагсўзи, "Лаъли Бадахшон" таърифи доимо бирга бўлганидан қизил ранги Тожикистонда бахт ва қувонч рамзи деб ҳам кўрилади. Хорог шаҳрида Исмоилийлар раҳбари Оға Хон туғилган кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Мунижа Хорог университетининг 26 ёшли талабаси. Бугун унинг никоҳ тўйи.
Сурат тагсўзи, Мунижа Хорог университетининг 26 ёшли талабаси. Бугун унинг никоҳ тўйи.
Аксар тожик эркаклари сингари Мунижанинг куёви Ангур ҳам узоқ йиллардан буён Россиядаги қурилишда ишлайди. Ангур тўй муносабати билан уйига келган.
Сурат тагсўзи, Аксар тожик эркаклари сингари Мунижанинг куёви Ангур ҳам узоқ йиллардан буён Россиядаги қурилишда ишлайди. Ангур тўй муносабати билан уйига келган.
Бугун Мунижанинг кенгаяётган оиласи учун бахтли кун.
Сурат тагсўзи, Бугун Мунижанинг кенгаяётган оиласи учун бахтли кун.
Бутун қишлоқ Ангур билан Мунижа тўйини нишонлади.
Сурат тагсўзи, Бутун қишлоқ Ангур билан Мунижа тўйини нишонлади.
Мурғоб Бадахшоннинг энг баланд ва иқлим шароити оғир тумани. Бу жойларда дарахт ўсмайди, қишда ҳаво ҳарорати минус 50 даражагача тушиб кетади.
Сурат тагсўзи, Мурғоб Бадахшоннинг энг баланд ва иқлим шароити оғир тумани. Бу жойларда дарахт ўсмайди, қишда ҳаво ҳарорати минус 50 даражагача тушиб кетади.
Бу ерда маҳаллий аҳолининг аксари кўчманчи қирғизлардир. Уларнинг асосий юмуши чорвачиликдир. Аксар кишилар анъанавий ўтов, юрталарда истиқомат қилишади. Бу ўтов 150 йиллик ўтов.
Сурат тагсўзи, Бу ерда маҳаллий аҳолининг аксари кўчманчи қирғизлардир. Уларнинг асосий юмуши чорвачиликдир. Аксар кишилар анъанавий ўтов, юрталарда истиқомат қилишади. Бу ўтов 150 йиллик ўтов.
Мурғоб бозоридаги кекса қирғиз ўзларининг анъанавий қалпоғини кийиб олган. Бадахшоннинг бу ҳудудидаги аҳолининг 80 фоизини қирғизлар ташкил этади. Бу жойдан қўшни Қирғизистоннинг энг яқин йирик шаҳри Ўшгача 420 километрлик масофа.
Сурат тагсўзи, Мурғоб бозоридаги кекса қирғиз ўзларининг анъанавий қалпоғини кийиб олган. Бадахшоннинг бу ҳудудидаги аҳолининг 80 фоизини қирғизлар ташкил этади. Бу жойдан қўшни Қирғизистоннинг энг яқин йирик шаҳри Ўшгача 420 километрлик масофа.
Кекса аёл Аличур Мурғоб туманининг кичик шаҳарчасида истиқомат қилади. Бу жойларда расман пенсия ёши 48 ни ташкил этади. Бу нарса ушбу заминда яшаш нақадар оғирлигини ҳам кўрсатади.
Сурат тагсўзи, Кекса аёл Аличур Мурғоб туманининг кичик шаҳарчасида истиқомат қилади. Бу жойларда расман пенсия ёши 48 ни ташкил этади. Бу нарса ушбу заминда яшаш нақадар оғирлигини ҳам кўрсатади.
Мурғоб Тожикистоннинг Хитойга элтувчи асосий йўлида жойлашган. Мана бу жойдан Хитой чегарасигача 90 километр. Бу йўл 2004 йилда очилган ва Марказий Осиё бозорларини нишонга олган Хитой ширкатлари учун муҳим йўлга айланган.
Сурат тагсўзи, Мурғоб Тожикистоннинг Хитойга элтувчи асосий йўлида жойлашган. Мана бу жойдан Хитой чегарасигача 90 километр. Бу йўл 2004 йилда очилган ва Марказий Осиё бозорларини нишонга олган Хитой ширкатлари учун муҳим йўлга айланган.
Ёзнинг жазирама кунида ўралиб олган мурғоблик болалар. Бу авлод Хитойга узанган янги йўл таъсирини ўз ҳаётларида ҳис қиладиган Мурғобнинг янги авлоди вакиллари бўладилар.
Сурат тагсўзи, Ёзнинг жазирама кунида ўралиб олган мурғоблик болалар. Бу авлод Хитойга узанган янги йўл таъсирини ўз ҳаётларида ҳис қиладиган Мурғобнинг янги авлоди вакиллари бўладилар.