"Ҳамма боласини...эмизсин" ва ё она сутининг фойдалари ҳақида кампания

Видео тагсўзи, Шифокорлар болаларни табиий овқатлантириш муҳим эканлигини урғулашади.

"Ҳамма боласини эмизсин" деган шиорга яқинроқ кампанияга хуш келибсиз!

Филиппин пойтахти Манилада 2000 аёл худди шу мақсадда йиғилишди.

Ҳамма бир пайтнинг ўзида чақалоғини эмиза бошлади.

Улар Жануби-шарқий Осиёда болаларни эмизиш фойдасига доир кампанияга қўшилишган.

"Аксарият гўдакларини сунъий овқатлантиришни маъқул кўрар экан ва шу аксарият табиий овқатлантириш болалар учун қанчалар фойдали эканини билмайди, чунки сунъий сут ва болалар овқатлари роса реклама қилинади".

Она сути турфа табиий озуқаларга бой ва болаларни турфа касалликлардан ҳимоя қилади.

Шифокорлар ҳам болаларни фақат табиий овқатлантириш кераклигини урғулашади, ҳеч бўлмаса улар олти ойга тўлганига қадар.

2013 йилги тадқиқотга кўра, фақат 38 фоиз оналар ўз болаларини табиий озиқлантирар экан.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.