Ажралишлар сабаби - уйсизлик ва ишсизлик
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева ажралишлар сабаби ҳақида гапирган.
Унга кўра, ёш эр-хотинлар уй-жой етишмаслиги ва ишга жойлашиш муаммоларига юз тутишмоқда.
Норбаеванинг айтишича, бир уйда икки-уч оила яшаётган ҳоллар мавжуд.
Яна бир муаммо иш топиш. Бу ҳам ажралиш сабабларидан, деган у.
Ўтган йили республика бўйича ажралишлар сони 30 мингга етган.
Энг кўп ажралишлар 20-25 ёшли эр-хотинлар ўртасида.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
- Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.