National Geographic фототанловида кимлар ғолиб бўлди?

Ҳар йили National Geographic саёҳатчи-фотосуратчилар танловини эълон қилади. Бу йил вулқонга урилган яшин фотосурати танлов ғолиби деб топилди.

Мексикадаги Колима вулқонининг 2015 йил 13-декабрдаги отилиши.

Сурат манбаси, Sergio Tapiro Velasco / National Geographic

Сурат тагсўзи, Мексикалик фотосуратчи Серхио Тапиро Веласко фототанловнинг "Табиат" деб номланган категориясида Гран-прини қўлга киритди. Веласко узоқ йиллардан буён вулқонларни фотосуратга олиш билан шуғулланади. Ушбу суратни аксга туширишдан олдин фотограф Колима вулқонининг отилишини узоқ кузатган. "Мен ушбу суратни олганимдан кейин фотоаппаратим экранига қараб қотиб қолдим. Бу имконсиз суратдир. Бу табиатнинг бор қудратини намойиш этадиган сурат", - деб эслайди Веласко.
Оққушлар парвози

Сурат манбаси, Hiromi Kano / National Geographic

Сурат тагсўзи, National Geographic фототанловида уч категория бўйича йилнинг энг яхши фотосуратлари танланди. Булар - "Одамлар", "Шаҳарлар" ва "Табиат". "Табиат" таснифида Хироми Канонинг парвоздаги оққушлар сурати иккинчи ўринни эгаллади.
Сув ичи ва қуруқликдаги тимсоҳлар

Сурат манбаси, Tarun Sinha / National Geographic

Сурат тагсўзи, "Табиат" категориясида учинчи ўринни Тарун Синханинг Коста-Рикада олган фотосурати эгаллади. Кўприкдан ўта туриб Тарун Синха 35 тимсоҳни кўрган. "Мен сув ичидаги ва қуруқликдаги тимсоҳларнинг фарқини кўрсатмоқчи эдим. Сув ичида тимсоҳ унча катта кўринмайди, ташқарига чиққанидан кейин нақадар катталигини кўриб ҳайрон қоласан", - дейдиТарун Синха.
Патагониянинг мармар ғори

Сурат манбаси, Clane Gessel / National Geographic

Сурат тагсўзи, Фотограф Клейн Гессел Аргентина ва Чили чегарасидаги Патагония мармар ғорини суратга олган.
Япониянинг Тамба шаҳрига яқин қишлоқ ўрмони

Сурат манбаси, Yutaka Takafuji / National Geographic

Сурат тагсўзи, Япониянинг чекка қишлоғига элтадиган йўлдаги ёнарқуртларни Ютака Такафуджи акслантирган.
Штутгарт шаҳар кутубхонаси

Сурат манбаси, Norbert Fritz / National Geographic

Сурат тагсўзи, Норберт Фритц ушбу фотосуратини Штутгарт шаҳри кутубхонаси ичида олган. "Сиз шаҳарнинг қоқ ўртасида шунчалик катта жойни тасаввур қилоласизми? Бу дунёқарашни кенгайтириш ва янги билимга эга бўлиш онларидир", - дейди Норберт Фритц.
The Kowloon Walled City from above

Сурат манбаси, Andy Yeung / National Geographic

Сурат тагсўзи, Осмону фалакдан Гонконг кўриниши. "Шаҳарлар" таснифида фотограф Энди Йонгнинг ушбу фотоси иккинчи ўринни эгаллади.
Лофотен оролидаги футбол майдони

Сурат манбаси, Misha De-Stroyev / National Geographic

Сурат тагсўзи, Миша Де-Строев Норвегиянинг Лофотен ороли Хеннингсверидаги футбол майдонини 120 метр баландликдан олган. Миша Де-Строев ушбу суратни тушириш учун бир ҳафта кутган, ҳар куни ёмғир ёғиб ҳаво совуқ бўлган. Ваниҳоят, осмон очилганидан кейин фотосуратчи дронини учирган.
Япониянинг Гифу префектурасидаги бино

Сурат манбаси, Tetsuya Hashimoto / National Geographic

Сурат тагсўзи, "Шаҳарлар" категориясида рағбатлантирувчи мукофот Япониянинг Гифу префектурасидаги ранг-баранг бино фотоси учун Тетсуя Хашимотога берилди.
Рақс тушаётган сўфий

Сурат манбаси, F Dilek Uyar / National Geographic

Сурат тагсўзи, "Одамлар" категориясида Ф. Дилек Уйяр фотосурати ғолиб деб топилди. Фотода Туркиянинг Кўнясидаги мақбарада рақс тушаётган сўфий туширилган
Рембрандт асарини томоша қилаётган музей ташрифчилари

Сурат манбаси, Julius Y. / National Geographic

Сурат тагсўзи, "Одамлар" йўналишида иккинчи ўринга Юлиусу Уаю фотоси муносиб деб топилди. Амстердамдаги музейда томошабинлар Рембрандтнинг "Мовутчилар" картинасини томоша қилмоқдалар. "Гўёки картина ичидаги одамлар музейга ташриф буюрган одамларга қараб тургандек"", - дейди Юлиус.
Сўрфер Донавон Франкенрайтер

Сурат манбаси, Rodney Bursiel / National Geographic

Сурат тагсўзи, Родни Берсилнинг ушбу фотосурати сув остидан олинган. У Фиджининг Таваруасида профессионал сўрфер Донавон Франкенрайтерни расмга туширган. "Мен учун ҳар доим янги ракурсни топиш қизиқ туюлади. Сўрфинг ҳақида анъанавий нуқтадан роса кўп сурат олинган. Биз янги нуқтадан қараш, ҳамма нарсага янги нигоҳ билан қарашга қарор қилдик", - дейди Родни Берсил.
Бангладешдаги поезд деразасидан қараб турган эркак

Сурат манбаси, Moin Ahmed / National Geographic

Сурат тагсўзи, Фотограф Моин Аҳмад ушбу суратини Бангладешнинг Тонги шаҳридаги темир йўл станциясида олган. Суратда ёмғирдан ҳўл бўлган вагон деразасидан қараб турган инсон нигоҳи аксланган. "Мен бирдан ўзимга қадалган нигоҳни кўриб қолдим", - дейди фотосуратчи.
Мовий осмон фонидаги ота-ўғил

Сурат манбаси, Jobit George / National Geographic

Сурат тагсўзи, Ота-бола Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридаги масжидда Рамазон Ҳайити арафасида. "Ушбу фотография авлодлар ўртасидаги таъсирли боғликлик, риштани намойиш этади", дейди сурат муаллифи Йобит Жорж.