Фоторепортаж: Вестминстердаги ҳужумдан сўнг

Британия парламенти олдида юз берган ҳужумдан кейин олинган фотосуратлар

Парламент майдони
Сурат тагсўзи, 22 март куни Британия парламенти биноси яқинида қуролли ҳужум уюштирилди. Вестминстер атрофида ҳужумчи дохил тўрт инсон ҳалок бўлган, камида 40 киши жароҳатланган.
Вестминстер кўприги
Сурат тагсўзи, Ҳужумчи автомобилни Вестминстер кўпригида пиёдаларнинг устига ҳайдаган. Вестминстер кўприги Британия парламентига туташ.
Ҳужумчи хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилган

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Автомобилидан чиқиб атрофидаги одамларга пичоқ уриб парламент томон ҳаракат қилган ҳужумчи хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.
Вестминстер ҳовлиси

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Вестминстер ҳовлисида жароҳатланган полиция ходимига тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Тез ёрдам" хизмати ходимлари парламенти биноси олдида яраланган кишиларга кўмаклашмоқдалар.
Сурат тагсўзи, "Тез ёрдам" хизмати ходимлари парламенти биноси олдида яраланган кишиларга кўмаклашмоқдалар.
Полиция ҳужум рўй берган ҳудуд атрофини ўраб олди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳужум ҳақидаги илк хабар маҳаллий вақт билан соат 14:40 ларда тарқалди. Полиция ҳужум рўй берган ҳудуд атрофини ўраб олди.
Лондон марказида ҳужум

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Бош вазир Тереза Мэй парламент биносидан зудлик билан олиб чиқиб кетилган, парламент фаолияти тўхтатилдган.
Қутқарув хизмати ходимлари жароҳатланган инсонларга ҳодиса жойини тарк этишларига кўмаклашганлар.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қутқарув хизмати ходимлари жароҳатланган инсонларга ҳодиса жойини тарк этишларига кўмаклашганлар.
Вестминстер кўпригида автомобил тротуар устида ҳайдалган, оқибатда бир неча одам яраланган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Вестминстер кўпригида автомобил тротуар устида ҳайдалган, оқибатда бир неча одам яраланган.
Бир неча киши жиддий жароҳатланган.

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Бир неча киши жиддий жароҳатланган.