Наврўз - маданий ўзлик тимсоли

Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Марказий Осиёда пайдо бўлган давлатлар раҳбарлари ўз Исломий меросларига ўта эҳтиёткорлик билан мурожаат қила бошлашди. Бунинг ўрнига улар Россиядан мустақиллик белгиси ўлароқ Наврўзни маданий ўзлик рамзига айлантиришди. (Суҳроб Зиё, Би-би-си, Душанбе)

Тожикистон қишлоқларидан бирида ер ҳайдашмоқда

Сурат манбаси, Zaur Dakhte

Сурат тагсўзи, Тожикистон иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Наврўз қишнинг ниҳояси ва янги экин-текин мавсуми бошланганидан далолат беради. Тожикистон қишлоқларида ер ҳайдашни бошлаш ҳам алоҳида маросим. Диваштич минтақасидаги Метк қишлоғи деҳқонлари қачон ер ҳайдаб, қачон уруғ қадашни яхши билишади.
Миллий либос кийган тожик қизлари ва санъаткорлар сумалак пиширишга ҳозирликни кузатишмоқда
Сурат тагсўзи, Шаҳринав минтақаси Қаратоғ қишлоғи. Миллий либос кийган тожик қизлари ва санъаткорлар сумалак пиширишга ҳозирликни кузатишмоқда.
Мактаб ўқувчилари ундирилган буғдойни кўтариб олишган
Сурат тагсўзи, Пойтахт Душанбеда мактаб қизлари "Наврўзгоҳ" деб номланувчи расмий байрам дастурида иштирок қиладилар. Мустақилликка эришилганидан бери Тожикистон ҳукумати Наврўзда ўтадиган дабдабали параддан халқ бирдамлигини намойиш этишда фойдаланади.
Миллий либос кийган қизалоқ ва болакай
Сурат тагсўзи, Бошқа Марказий Осиё давлатларида бўлгани каби болалар Наврўз тантаналари ажралмас қисмидир. Душанбедаги Наврўз тадбирида миллий кийинган қизалоқ ва болакай халқ оғзаки ижоди қаҳрамонларини намоён этишади.
Улоқ ўйини бошланмоқда
Сурат тагсўзи, Бузкаши-кўпкари ёки улоқ - Наврўзнинг оммабоп ўйинларидан. Бир маънода хатарли ушбу ўйинни одамлар тепаликлардан туриб томоша қилишади. Кўчманчи туркий қавмлардан қолган одатлар зардўштийлик анъаналарига қўшилиб кетган.
Кўпкари
Сурат тагсўзи, Кўпкари анчайин хатарли бўлгани боис ҳам асабий томошабинлар учун эмас. Бу Суғд вилояти Деваштич туманидаги беллашув.
Отлиқ кўпкаричилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қирғизистонда ҳам баҳор байрами пайти улоқ ташкил қилинади. Чавандозлар ўртага ташланган улоқ танасини тақимга қисганча майдонни гир айлантириб манзилга келтириб ташлаши керак.
Ала-Тоо тизмаларида қирғиз чавандозлари от чоптиришмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ала-Тоо тизмаларида қирғиз чавандозлари от пойгасида. Бу ўйинлар Наврўзнинг энг қизиқарли томошалари ҳисобланади.
Қирғиз қизлари рақсга тушишмоқда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қирғизистонда кўчманчилар, Ислом ва қадим шомонлар маданияти Наврўз анъаналари билан ғайриоддий равишда қўшилиб кетганини кузатиш мумкин. Шомонлар кийимидаги қирғиз қизлар рақсга тушмоқдалар
Миллий либосдаги қирғиз қизлари

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қирғиз расмийлари Наврўз тантаналари ва кўчадаги тадбирлар миллий мусиқа ва рақслар билан ўтишини тарғиб қилади. Қирғиз миллий либосидаги қизлар қуритилган арчани тутишмоқда. Бу одатни аслида кекса аёллар амалга оширганлар. Улар тутатқи тутатиб, "алас, алас, ар балеедан калас" (алас, алас, ҳар балодан халос"), дея гўё ёвуз руҳларни ҳайдашган.
Каримов рақсга тушмоқда

Сурат манбаси, STR

Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ҳар Наврўзда ташкил қилинадиган расмий байрамда рақсга тушарди. Ўзбекистонликлар Наврўзни 1990 йиллар бошидан ўз маҳаллаларида нишонлай бошлашган. Расмийлар Наврўзни Навбаҳор деб аташ таклифини ҳам илгари суришганди.