Қозоғистонда бедарак кетган тикучар қолдиқлари топилди

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 13:56 GMT

Қозоғистон Фавқуллода Вазиятлар Вазирлигининг хабар беришича, 24 ноябр куни бедарак кетган тикучар Олакўл кўли яқинида топилган.

Вазирликка кўра, Ми-8 русусмидаги тикучар қулаб тушиб, вайрон бўлган ва фақатгина дум қисми омон қолган.

Тикучарда 8 киши бор эди. Ҳозирча фақатгина улардан 6 кишининг жасади топилган.

Ҳодиса юзасидан текширув жараёни бошланган.

Хабарларга кўра, фуқаро парвозини бажараётган тикучар 24 ноябр куни кўкка кўтарилганидан бери алоқага чиқамаган.

Ўшандан бери тикучарлар, юзга яқин қидирувчи ва махсус техника ёрдамида қидирув ишлари йўлга қўйилганди.

Ҳалокат сабабларини аниқлаш ва қолган йўловчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>