Мирзиёев бюджети: нима ишламади?

Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров жорий йилнинг иккинчи ярмида йирик бюджет дефицитидан огоҳлантирган.

Бу бюджет харажатлари даромадларидан кўп бўлади, дегани.

Дунёнинг аксар давлатлари бюджет дефицити билан яшайди, бу иқтисод қанчалик соғломлиги белгиси, аммо ислоҳотларни бошлаган Ўзбекистон учун бу сармоядорлар ишончи ҳам дегани.

Ўтган йил охирида Ўзбекистон биринчи марта дефицит эмас, балки профицитли бюджет қабул қилган эди.

Президент Мирзиёев "халққа қарши бюджетни имзоламайман" деб айтган.

Бунинг ортидан профицитли бюджет қабул қилинган.

Хўш, нима нотўғри кетди?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek