Чўчқага одамни чатиштиришдан мақсад нима?
Калифорнияда яратилган Химера ё "чўчқа-одам" ҳомиласи, инсондан кўра кўпроқ чўчқага яқин.
Унинг жисмидаги инсон тўқимаси бор-йўғи 0.001% холос.
Ҳали тўрт ҳафталик бўлган ҳомила тўлиқ муваффақиятни англатмайди.
Лекин тиббий мақсадда инсон аъзоларини ҳайвонларда етиштириш йўлида қўйилган муҳим қадам, дейилмоқда.
Ҳайвонлар ичида танаси ва ички аъзолари ҳажм ҳамда биологик жиҳатдан одамга яқин бўлгани учун чўчқа танланган.
Лекин уруғлантирилган 2075та ҳомиладан фақат 186таси ривожланган. Яъни эмбрионнинг яшаб кетиш даражаси жуда паст.
Айримлар буни ахлоққа зид тажриба, деб аташади.
Олимларга кўра эса, донорлар етишмаётган пайтда инсонлар учун зарур тана аъзоларини ўстириш жуда муҳим.
Шунингдек, "чўчқа-одам" инсоният юз тутиши мумкин бўлган янги касалликларни олдиндан илғаш ва бартараф этишда ҳам қўл келишига умид қилинаётир.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз,
телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг
