|
'Дунё энг катта, улкан поп қиролини йўқотди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Инсониятнинг ирқий, сунъий ва ҳатто диний чегаралари оша дунёнинг тўрт тарафини ўз қўшиқларию ҳаёт йўли билан ишғол этган, эҳтимолки, поп маданиятининг энг улуғ даҳоси Майкл Жэксон кеча оламдан ўтди. Саксонинчи йиллар авлоди орасида Жексон қўшиқларининг ҳеч қурса битта қўшиғининг ё сўзини ва ё оҳангини билмаган инсон топилмаса керак. Ўтган асрнинг Саксонинчи йилларидан бугунга қадар поп маданиятда қатор пасту баландикларга қарамасдан, ўзига хос давр кечди. Бу Майкл Жексон даври эди. Давр сиёсий арбоблардан, шоҳу қироллардан ўтар - аммо ҳақиқий санъаткор даври одатда даврон сураверади. Санъаткорнинг 1982 йил нашр этилган Триллер албоми инсоният поп маданияти тарихида энг кўп сотилган албом бўлиб қолмоқда, ҳозирга қадар Майкл Жексоннинг етти юз эллик миллион нусхада қўшиқлар ёзуви сотилган... Майкл Жексон номи Ўзбекистонда ҳам машҳур эди. Би-би-си ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Рашид Холиқовдан афсонавий поп юлдузининг вафотига муносабатини сўраган: Рашид Ҳолиқов: Ман кеча кечқурун эшитдим. Ман кичкиналигимдан Майкл Жексоннинг қўшиқларини тинглаб катта бўлганман. Уни поп қироли деб тан оламан, чунки поп музикада бундан чиройли яратган видео-клиплар, бундан чиройли яратилган қўшиқлар бошқа яралмаса керак, деб ўйлайман. Лекин, одамларнинг унга муносабати мани ҳали ҳам хафа қилади. Майкл Жексонни одамлар қанчалар яхши кўришган бўлса, ҳаётининг охирида уни шунчалар ёмон кўришди. Лекин, ман охирги гапларга ҳеч ишонмас эдим, чунки бу инсон болаларга жуда кўп ўз меҳрини кўрсатар эди, болаларни жуда ҳам яхши кўрар эди. Кеча эшитиб ман жуда ҳам шу нарсадан хафа бўлдим. Ўртанча ўғлим 12 ёш, ҳозир у лагерда, у ҳам эшитиб, Майкл Жексоннинг вафот этганини эшитиб, телефондан йиғлади шу ўғлим. Болаларим ҳам жуда ҳам яхши кўришарди уни. Албатта, Майкл Жексоннинг қилган ишлари, қўшиқлари, мана энди унинг ҳаёти тугади, яна ҳам қадрланади, одамлар яна ҳам қадрига етишади. Ҳаётлик пайтида шунчалик қадрлашмади, айниқса шу ҳаётининг охирги пайтлари экан, мана энди жуда ҳам қадрлашади. Дунё энг катта бир, улкан поп қиролини йўқотди.
Би-би-си: Мана Сиз Майк Жексоннинг қўшиқларини эшитиб воя етганингизни айтдингиз, мана оилангиз, ҳатто фарзандларингиз ҳам эшитишар экан, айтингчи, Сизга қайси албомлари кўпроқ манзур бўлган? Рашид Ҳолиқов: Манга "Триллер" жуда ҳам ёқарди. Би-би-си: Ўзбекистонда мана ҳозир ўзиз бошқа санъаткорлар билан ҳам шу ҳақда гаплашаяпсизларми? Бошқа санъаткорлар ҳам хабардорми, оддий одамлар, масалан, Сиз рўбора бўлган оддий одамлар ҳам хабардорми бу хабардан? Рашид Ҳолиқов: Мана бугун эрталабдан "Ўзбекнаво" деган бирлашмамиз бор, бориб келдим, ҳамманинг хабари бор. Шу нарса тўғрисида гаплашиляпти. Уйимизда, кўчада, танишлар телефон орқали бир-биримизга айтяпмиз, "шунақа бўлибди" деса, ҳамма катта нарса йўқотгандек хафа...Энди Майкл Жексон уларнинг яқини бўлмаган бўлса ҳам, қўшиқлари билан ҳамманинг қалбидан жой олган қўшиқчи эди. Икки ҳафта олдин Америкада эдим, Лос-Анжелесга ҳам борган эдим, лекин бугун шу нарсаларни эшитаман деб ҳеч ҳам ўйламагандим очиғи. Би-би-си: Майкл Жексон келаси ой Лондонда концерт бериши керак эди ва Сиз мана тилга олиб ўтдингиз, умрининг охирги палласида бир неча муаммолар билан дуч келганди. Шу умрининг охирги палласида, сўнгги 12 йил ичида Майкл Жексон айтарли даражада ижод ҳам қилмаганди. Ундаги ижодий инқирозга, мана санъаткор ўлароқ Сизнинг назарингизда нималар сабаб бўлган бўлиши мумкин? Рашид Ҳолиқов: Энди битта нарсага лўнда қилиб жавоб берсам, мана Сиз ҳозир ман билан гаплашиб турибсиз, Сиз бугун нафас оляпсиз, юрак уришингиз бошқача...Ўн йилдан кейин шу нарса сал секинлашади, сустлашади, албатта, биз Майкл Жексонни ҳозирги қилолмаган ишлари учун эмас, балки унинг қилган ишлари учун ҳурмат қилишимиз керак. Ҳали дунёда қанча санъаткор туғилар эканки, Майкл Жексоннинг ишларини қила оладиган...Эминем деган рэппер бўларди, ман уни жуда ҳам ёмон кўраман, нимагаки битта клипида Майкл Жексоннинг устидан жуда кулган, бурнилари тушиб кетиб...Бу Эминемни орадан 5-6 йил ўтганидан кейин ҳеч ким эсламаяпти. Орадан 5-6 йил ўтгандан кейин ҳеч ким эсламайди ҳам уни. Манимча, Майкл Жексонни биз қилган ишлари учун ҳурмат қилишимиз керак. Ўзимнинг тушунишим бўйича бир дурдона бўлиб қолади унинг қўшиқлари. Энди бунақа қўшиқлар бошқа яралмайди ҳам. Бунақа қўшиқчи ҳам билмадим ҳали қачон яралади. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Дунё Майкл Жексонга мотам тутмоқда26 Июн, 2009 | Bosh Sahifa Дунё менинг нигоҳимда21 Ноябр, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||