Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 21 Июл, 2008 - Published 13:59 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Марказий Осиё минтақаси нега саҳролашиш хавфи остида?
Марказий Осиёнинг сувлари қаёққа кетмоқда?
Марказий Осиёнинг сувлари қаёққа кетмоқда?
Марказий Осиё Ер юзининг баъзи бошқа қисмлари қатори саҳролашиш хавфи остидадир. Саҳролашишнинг энг драматик кўриниши Орол денгизининг қуришидир, у асл ҳажмининг ўта катта қисмини йўқотиб, ҳозирда иккита кичик кўлга айланган.

Орол қисмати бутун минтақага таъсир этса-да, бу аҳволдан асосий сув таъминоти чегаралари ташқарисида оқадиган дарёлардан бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистон кўп жабр чекади.

Шўро даврларида Амударё ва Сирдарё сувларини ягона сув маъмурияти бошқарарди. Бироқ иттифоқ қулаганидан бери ҳар бир мамлакат ўз манфаатларининг қўшниси қилаётган даъволардан хавф остига тушганини сезмоқда.

Масалан, кўп суғоришга муҳтож бўлган пахта далаларига эга Ўзбекистон тоғли ҳудудларига кўп ёмғир ёғадиган қўшниси Қирғизистон билан бир неча бор тортишувларга борган.

Бошқа табиий бойликлари кам бўлган Қирғизистон электр қуввати ишлаб чиқариш учун ўз дарёларини иложи борича кўпроқ ишга солиши керак деб ўйлайди. Бироқ электр қувватига талаб ошадиган давр Ўзбекистон пахта далалари суғоришга муҳтож бўлган даврга тўғри келмайди.

Қозоғистон нега омадсиз мавқеъда?

Қозоғистон энг омадсиз мавқеъда, у, масалан, қирғиз, ўзбек ва тожиклар фойдаланадиган Сирдарёдан тўғридан-тўғри сув ололмайди.

Қозоғистон бу вазиятда ўзини ожиз деб кўришига яна бир сабаб, у Хитойдан Ил ва Иртиш дарёси орқали ва Россиядан Урал дарёси орқали келадиган сувга ҳам таянади.

Бироқ Қозоғистоннинг йирик нефт ва газга асосланиб ошиб бораётган бойлиги ва таъсири унга ана шу йирик қўшнилар олдига қаттиқроқ талаблар қўйишга етарлича сиёсий қудрат бермайди.

Қозоғистонликлар бу борада марказий осиёликлар билан келишиш осонроқ деб билишлари мумкин. Умуман олганда, ўтмишда Қозоғистон сув устидан марказий осиёлик қўшнилари билан даҳанаки жангга деярли бормаган.

Бироқ у ўз овозини қанчалар юқори кўтариши Марказий Осиёда сув муаммоси нақадар жиддий масалага айланиб бораётганидан дарак беради.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy