|
'Машраб Жумаевнинг мол-мулки мусодара этилади' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Машраб Жумаев бировга қасддан тан жароҳати етказиш Аввалроқ, Машраб Жумаевнинг қамоқхонадан қочиб кетгани ва унга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида хабарлар олинганди. Жумаевнинг яқинларига кўра, ўтган декабр ойида чиқарилган ҳукмда унинг мол-мулки мусодара этилиши юзасидан ҳеч нарса дейилмаган. Би-би-си тафсилотларни билиш учун Машраб Жумаевнинг опаси Феруза Жумаева билан боғланган: Феруза Жумаева: Биз Бухоро ички ишлар Би-би-си: Укангиз Машрабга ҳукм ўтган йили чиқарилган, ўшандан бери мана ярим йилдан кўпроқ вақт ўтди, нима учун айнан ҳозир келиб бу мусодара билан шуғулланишаяпти экан? Феруза Жумаева: Ўзим ҳам шуни тушунмаяпман-да, ўзим ҳам ҳайронман, ўзи ҳеч нимамиз қолмади. Мени қаршилик қилишга ҳеч қанақа ҳаққим йўқмиш, келиб уйда бор мол-мулки нима нарса бўлса тортиб олиб кетар эканлар. "Бир -икки кундан кейин, бу суднинг қарори ижро қилинади, шундай қилиб, биз келиб тортиб олиб кетамиз", деди. Би-би-си: Укангиз Машрабга қамоқ жазоси ҳукми чиқарилган вақтда суд ҳукмида мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳам айтилганмиди? Феруза Жумаева: Йўқ эди, йўқ эди. Ўзи давлат ҳисобига ишлаб бериши айтилганди, лекин мол-мулки мусодара қилиш дегани ҳукмда йўқ эди. Ана бугун келиб, мол-мулкини мусодара қилмоқчилар. Би-би-си: Сиз уларга ҳукмда мол-мулкни мусодара қилиш ҳақида айтилмаганди, сизлар нима учун келдингиз деган саволни бердингизми? Феруза Жумаева: Ҳа, айтдим. "Сен тушунмайсан қонунни, биз ўзимиз биламиз нима қилишни, шундай қил дедиларми, биз ҳам буйруқни бажарамиз. Давлатни қонун-қоидаси бор, сан қаердан ҳам тушунасан қонунни", дейишди. Би-би-си: Бир мунча муддатдан бери укангиз Машрабни қамоқдан қочиб кетгани ҳақида айтилади, унинг қаерда экани борасида бирор маълумот борми? Феруза Жумаева: Йўқ, ҳеч қандай маълумот йўқ. Бир-икки марта келдилар, "у қочган сан биласан қаерда", дедилар. Аввал дадамни шунақа дейишди, кейин дадамни дарагини эшитдик. Жаслиқда эканлар, лекин укам ҳали дом-дараксиз. Ундан бирор бир хабар йўқ. Би-би-си: Демак улар келишди, сизни огоҳлантиришди, бундан кейинги қадамлари қандай бўлишини айтишдими? Феруза Жумаева: Бир-икки кундан келиб олиб кетишаркан, Машрабга тегишли нимаики бўлса. Би-би-си: Қандай қилиб буни аниқлашларини айтишмади? Феруза Жумаева: Йўқ, ҳеч нима дейишмади. "Биз ўзимиз биламиз, унга тегишли ҳеч нарса қолмаган", дейишди. Дадамга тегишли, ҳамма укаларимга тегишли, оиламиздаги ҳамма нарса тортиб олинган. Мол-мулки ҳеч вақо қолмаган энди нима оласизлар десам, "биз Машрабга тегишли нарсани топиб олиб кетамиз, бошқаникини эмас", дейишди. Би-би-си: Укангизнинг тақдиридан хавотирдамиз, унинг қамоқдан қочганига ишонасизми? Феруза Жумаева: Йўқ, ҳеч қачон ишонмайман. Ўзбекистон қамоқхоналаридан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. У шунақа азоб-уқубатда қийналиб ўтирганди...Умуман аҳволи оғир эди. Кейин укамни қайтиб кўрганим йўқ. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||