|
Пойтахт Остонанинг 10 йиллиги нишонланмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Остона қозоқ тилидан ўгирганда пойтахт деган маънони англатади. Бундан ўн йил олдин Қозоғистон марказидаги кўримсиз ва даштнинг ўртасида жойлашган Оқмўла шаҳри Президент Нурсултон Назарбоев томонидан мамлакатнинг янги пойтахти дея танланди. Кўпчилик президентнинг ушбу кутилмаган қарорини ўша йиллари тушунмаганди, Назарбоев эса қарорини қийинчиликлар гирдобида қолиб кайфияти тушган миллатни янги ғоя билан илҳомлантириш орқали уларни тушкунликдан олиб чиқиш дея тушунтирганди. Қисқа вақт ичида Остонанинг бундай кўриниш олишини кўпчилик кутмаган эди, аммо табиий заҳиралар эвазига гуркираб ривожланган Қозоғистон иқтисодиёти қисқа давр мобайнида кўркам шаҳарнинг бунёд бўлишига замин яратди. Бугунга келиб Остонани Лондон, Нью-Йоркка ўхшатувчилар топила бошлади. Бу ердаги осмонўпар биноларнинг қурилиши ушбу фикрларга далил бўлгудек. Бу ерда турли халқлар меъморчилигининг намуналарини учратиш мумкин. Москва марказидаги биноларни эслатувчи иншоотлардан тортиб, Оврўпо ва Шарқ архитектура намуналари шаҳар бўйлаб ҳар қадамда учрайди. Шунга қармасдан шаҳарда айрим камчиликларга ҳам кўзингиз тушади. Шаҳар ариқларсиз қурилган ва маҳаллий аҳолининг айтишича, ёмғир ва қор ёққанда катта муаммолар келиб чиқади. Бундан ташқари, баланд биноларда ёнғин хавфсизлиги талаблари инобатга олинмагани боис Остонада энг баланд бино бўлмиш Республика Транспорт ва алоқа вазирлигининг биноси бундан икки йил олдин содир бўлган ёнғинда ўзи ёниб ўзи ўчган эди. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||