|
Путинни Кабаевага "уйлантирган" газета ёпилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Московский корреспондент" газетасида чоп этилган мақола қўлма-қўл бўлиб кетган ва бир нечта хорижий оммавий-ахборот воситалари ҳам ундан айрим парчаларни кўчириб босишганди. Жаноб Путиннинг ўзи эса, Италияга сафари давомида ушбу мақолада заррача бўлсин ҳақиқат йўқлигини айтди. Газетанинг ёпилиши борасидаги хабар ушбу мақола босилишидан бир ҳафта ўтиб янграмоқда. "Московский корреспондент" қарашли бўлган "Миллий медиаширкат" нинг Бош раҳбари газета молиявий сабаблар туфайли ёпилганини билдирган. "Газетанинг чоп этилишига кўп маблағ кетиши ва унинг мазмуни юзасидан муҳарририят билан мавжуд келишмовчиликлар боис уни молиялаш ва табийики, чоп этишни тўхтатиш борасида қарор бердим,"-деб айтган Артем Артемов жаноблари. Унинг урғулашича, айни ўринда "газетанинг ёпилиши ортида бирор бир сиёсий важ ётгани хусусида гап ҳам бўлиши мумкин эмас". Артемов жаноблари, ўз ўрнида, "агарда газета ўз мазмунини ўзгартириш таклифи билан чиқса," унинг қайта чоп этилишини ҳам қистириб ўтган. 'Зиғирча ҳам ҳақиқат йўқ'
Унинг матбуот воизи Елизавета Овчинникова газета муҳарририятига қўнғироқ қилиб, раддия чоп этишларини талаб қилади. Айни мақола юзасидан жаноб Путиннинг ҳам изоҳ беришига тўғри келади. Россия президенти Италияга сафари давомида Бош вазир Сильвио Берлускони билан берган қўшма матбуот анжумани чоғида журналистлардан бирининг айни мазмундаги саволига жавоб беради. "Сиз айтаётган гапларда зиғирча ҳам ҳақиқат йўқ,"-деб баён қилади Россия раҳбари. "Московский корреспондент" газетасининг номаълум муддатгача ёпиб қўйилгани айтилмоқда. Жорий вақтда газетанинг интернет нусхаси ҳам фаолиятдан тўхтаган. Унинг веб саҳифасида: "www.moscor.ru" саҳифаси маъмур томонидан узиб қўйилган ва айни паллада имконсиздир,"-деган ёзувни ўқиш мумкин. Тижорат ва сиёсат "Московский корреспондент" газетаси қарашли бўлган "Миллий медиаширкат"га Россия парламентининг собиқ депутати Александр Лебедев раҳбарлик қилади. Жаноб Лебедев ўз вақтида мамлакат сиёсатида фаол иштирок этган бизнесменлардан саналади. У 2003 йилда Москва шаҳар ҳокимлигига сайловларда иштирок этиб, 12,35 % овоз олишга муваффақ бўлади. Шунингдек, худди шу йилнинг ўзида "Ватан" блокидан Россия парламентига депутатликка сайланади. Бироқ орадан сал ўтмай, жаноб Лебедев "Ватан"ни тарк этиб, "Ягона Россия" партиясига ўтади. 2007 йилда бизнесмен сиёсий карьерасини давом эттириш истаги билан "Адолатли Россия" партияси сафига киради. Бироқ негадир парламент сайловларида унинг номзоди партия номидан берилган рўйхатда акс этмайди. Би-би-си ўзбек хизматининг дастурларини энди сунъий йўлдош телевизион каналларда ҳам тинглашингиз мумкин. Осиё учун "Telstar 10" тизимида 76.5 шарқий даражада ҳар куни Тошкент вақти билан кеч 1800 дан 1900 га қадар, ҳамда 21 дан 2130 гача. Бизнинг хизмат рақамимиз эса - 13 968 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||