|
Россия Косово масаласида "куч ишлатиши" мумкин | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу ҳақда Дмитрий Рогозин Москва-Брюссел видео-анжуманида айтган. Аммо, кейинчалик, Газета. ру мухбири билан суҳбатда, Дмитрий Рогозин унинг сўзларини "таҳдид" сифатида қабул қилмаслик кераклигини айтган. У фақат эътиборни НАТО ва ОИ олиб бораётган сиёсат халқаро ҳуқуқ меъёрларига қарши чиқаётганини таъкидлаш ниятида бўлганини ва агар "куч ишлатиш ҳуқуқи ўртага чиқадиган бўлса, Россия ҳам худди шундай усулни қўллашга мажбур бўлади," - деб айтган. Анжуман пайтида жаноб Рогозин Косовога БМТ ваколатлари доирасида амал қилишлари шарт бўлган НАТО қўшинлари жойлаштирилганини ҳам эслатиб ўтган. Ҳозирга қадар Россия Болқон можаросини фақат ҳуқуқий йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келди. Москвага кўра, Косово мустақиллиги масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгаши чорчўбасида ҳал этилиши керак. Аммо Қўшма Штатлар ҳамда Оврўпо Иттифоқидаги кўплаб давлатлар, жумладан Олмония, Италия, Франса ва Британия Косово мустақиллигини аллақачон тан олишган. Рогозиннинг таъкидлашича, Россия шу ҳафта бошида Косовога жойлаштирилган НАТО қўшинларининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб турибди. Россия вакилининг айтишича, НАТОнинг баъзи ҳолларда ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетаётганига оид хабарлар бор. Жумладан, Дмитрий Рогозинга кўра, НАТО Косовонинг Сербия билан бўлган чегараларини беркитиб олиб, у ерга Сербия ҳукумати вакилларини киритмаётир. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||