|
Сўз Сизга | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
АҚШ юқори мартабали мулозимининг Ўзбекистонга сафарига қандай қарайсиз?
"Биз бу учрашувга ҳарбий ва техник соҳаларда ўзаро манфаатли бўлган масалаларни мубоҳаса қилиш, қайта кўриб чиқиш ва фикр алмашиш учун яхши имконият сифатида қараймиз," - деб айтди Ислом Каримов. Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик алоқалари 2005 йилда Андижонда юз берган қонли ҳодисалар ортидан узилган эди. Ўшанда Вашингтон Ўзбекистон ҳукумат кучларининг Андижонда асосан қуролсиз бўлган намойишчиларни ўкка тутишини танқид остига олиб, халқаро текширув ўтказишни талаб қилганди. Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан халқаро тергов ўтказиш чақириқларини қатъиян рад этган ва воқеаларда исломий эктремистларни айблаганди. Икки мамлакат алоқалари совуқлашуви ортидан расмий Тошкент Хонабод ҳаво базасида жойлашган Америка кучларини чиқариб юборганди. Адмирал Феллон Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга келган илк юқори мартабали ҳарбий мулозимидир. Аммо ташрифнинг ўзи икки давлат ўртасида Андижон воқеаларидан сўнг узилган алоқаларнинг қайта тикланаётгани белгиси сифатида кўрилмоқда. Сизнинг фикрингиз 1. Сиз Андижон воқеалари ортидан АҚШ юқори мартабали ҳарбийсининг Ўзбекистонга сафарига қандай қарайсизва буни қанчалик ёқлайсиз? Сизнингча, қандай сабаблар ҳар икки томонни ўзаро мулоқотларга ундаётган бўлиши мумкин? Икки томонлама ҳамкорликдан Ўзбекистон ва Америкага қандай нафу зиён бўлиши мумкин? Фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг. Бизнинг электрон манзилимиз : [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёда саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Муштарийларимиз фикру мулоҳазаларига асосланган суҳбатимизни ҳафта давомида "Дараклар" дастуримизда тинглай оласиз. Биз сизнинг фикру мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||