Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Январь, 2008 - Published 14:14 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Абдулло Тожибой ўғли саволларингизга жавоб берди
Абдулло Тожибой ўғли
Тожибой ўғли ва унинг ташкилоти Ислом Каримовни ҳокимиятни босиб олишда айблайди
Ўзбекистон Бош Прокуратураси Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячилари Альянсининг 23 декабрда ўтказилган президентлик сайловларида гўёки йўл қўйилган қонунбузарликларга қарши берган шикоятини кўриб чиқишдан бош тортган.

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон президентлиги лавозимида келгуси етти йиллик муддатга қолишини таъминлаган сайловлар олдидан Марказий Сайлов Комиссияси альянснинг аъзоси Абдулло Тожибой ўғлининг мустақил номзодлигини қабул қилишдан бош тортганди.

Марказий Сайлов Комиссияси бу қарорини, жумладан, жаноб Тожибой ўғли билан боғланишнинг иложи йўқлиги билан изоҳлаган.

Абдулло Тожибой ўғли ва унинг сафдошлари Марказий Сайлов Комиссиясини Ислом Каримов номзодлигини қабул қилиш билан Ўзбекистон конституциясининг 159-моддасини бузишда, ҳусусан Ўзбекистон конституцион тизимига тажовуз қилишда айблаб шикоят этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари гўёки Ўзбекистонда Ислом Каримов, Марказий Сайлов Комиссияси, Олий Маҳкама ва Бош Прокуратура томонидан ҳокимиятнинг босиб олинишига қарши яқинда норозилик намойишини ўтказишган.

58-ёшли Абдулло Тожибой ўғли мутахассислиги бўйича озиқ-овқат технологи, бироқ 2004 йилдан бери расман инсон ҳуқуқлари фаолияти билан шуғулланиб келади.

Би-би-си: Биринчи саволимиз Америкадан, Абдулла Абдураҳимов исмли тингловчимиздан. Унинг айтишича, халқ қандай бўлса, президент шунга яраша бўлади. Сиз шунга қандай қарайсиз? Нега Каримовга қарши чиққанингиздан кейин ҳам бемалол озодликда юрибсиз?

Тожибой ўғли: Авваламбор, бу нақл халқ ўртасида тарқалган нақл, яъни халқ қандай бўлса, президент ҳам шундай бўлади деган нақл. Аммо мен бундай деб ўйламайман. Чунки ҳар бир давлатда ўзгаришни, албатта, халқ қилади. Иккинчи саволга келсак, президентга қарши қанчалик мақолалар (ёздим), пикетлар ўтқазилди, аммо бизга тазйиқлар бўлмаяпти деган саволга келадиган бўлсак, тазйиқлар ва кузатувлар албатта бўлади. Аммо хозирги даражага олиб келиш ҳар бир ҳуқуқ ҳимоячисининг вазифаси бўлди. Яъни биз қонун доирасида амал қилганимиз учун, ҳеч қандай ноқонуний иш қилмаганимиз учун, булар ҳам кўриб турибди, ва бунчалик қаттиқ ҳаракатлар улар томонидан бўлмаяпти.

Би-би-си: Иккинчи саволимиз Япониядан, ўзини Масанори деб атаган тингловчидан. Билишимча, ўз номзодингизни яқинда бўлиб ўтган президент сайловларига қўйиш истагида бўлгансиз. Айтингчи, қайси илмий ва шахсий хусусиятларингизни инобатга олиб, халқ сизни қўллаб-қувватлашини кутган эдингиз?

Тожибой ўғли: Албатта, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси конституцияга асосан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Шунинг асосида мен ҳам ўз номзодимни президентликка қўйишга аҳд қилганман. Иқтисодий ва сиёсий масалалар бўйича эса, ҳар битта президентнинг ўз командаси бўлади ва бу команда ҳар бир йўналишда маслаҳатлар бериб, шу йўналишда ишлайди. Шунга яраша, албатта, президентнинг ҳам ўз фикрлари бўлади. Илмий фикрлари ҳам бўлиши керак.

Би-би-си: Шунга ўхшаш яна бир савол Банкир исмли тингловчидан. Сиз сайловда қатнашишингизга ростдан ишонганмидингиз? Чунки, ҳафа бўлманг-у, программангиз умуман мантиққа тўғри келмайди. Ундан ташқари, наҳотки 800 минг имзо олишга ишонга бўлсангиз. Ахир бу жуда қийин иш. Сизни ҳатто Тошкентда ҳам ҳеч ким билмайди, Ўзбекистон уёқда турсин.

Тожибой ўғли: Биз президент сайловлари борасидаги қонунларни кўриб чиққанмиз. Марказий Сайлов комиссиясининг ўзи ҳам бу кўрсатилган қонунлар борасида ишлай олмаслигини кўрганмиз. Ва бунга ўзгартиришлар киритиш учун ёзма равишда Олий Судга мурожаат этганмиз. 800 минг имзо йиғишнинг умуман иложи йўқ. Имзоларнинг ҳаққонийлигини текширишни ўзиям ҳеч имкони йўқ. Беш кун ичида олтита ё еттита махсус текширувчилар текширишининг имкони йўқ.

Би-би-си: Тошкентдан Жавоҳир исмли тингловчи сўрабди. Сизларнинг шикоятларингизни МСК, Олий Суд ва Бош прокуратура кўриб чиқмади, энди нима қиласизлар?

Тожибой ўғли: Албатта, ҳаммамизга маълум, Марказий Сайлов Комиссиясининг конституцияни қўпол равишда, яъни 90-моддани бузганини инобатга олиб, Олий Судга мурожаат этдик, у аризамизни кўриб чиқишдан бош тортди. Бош прокуратура Ўзбекистондаги қонунлар амалини кузатувчи орган, ва унга ҳам мурожаат этган эдик. Биз ҳозир олиб бораётган пикетларимизда уларнинг конституцион мажбуриятларига амал қилишини талаб қилиб чиқаяпмиз. Албатта, бу борада юқори, халқаро ташкилот ва судларга мурожаат қилиш режаларимиз бор.

Би-би-си: Буюк Британиядан Фарҳод исмли тингловчи савол йўллаган. Ҳозирги бозор иқтисоди шароитида сизнинг оилангизни боқиш учун даромадингиз нимадан? Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячилари Альянси сизга маош тўлайдими ва бу ташкилотни ким молиялайди?

Тожибой ўғли: Ман шуни таъкидлаб ўтмоқчиман, албатта, бундай ҳаракатлар учун қандайдир бир маблағ бўлиши керак. Мана, Ҳудога шунчалар шукурлар бўлсинки, фарзандларимдан қутулганман. Ўзбекларда шундай яхши одат бор, отаси бир вазиятга тушиб қолса, фарзанди ёрдам беради. Менинг фарзандларим ёрдам бериб турибди шу ҳуқуқ ҳимоячилик ишларимни бажаришим учун.

Би-би-си: Қирғизистондан Одилжон Маҳмудий сўраяпти. Биласизми, Ўзбекистон халқи референдум билан мамлакатда президентлик муддатини етти йилга узайтирган. Аслида Каримов конституция бўйича етти йиллик муддатдаги иккинчи бор сайланган қонуний президент.

Тожибой ўғли: Референдумга келсак, ҳақиқатан, 2002 йилнинг Март ойларида шаҳсан Олий Мажлис раиси Эркин Ҳалилов томонидан фармон чиқарилган, яъни президентнинг етти йил муддати 2007 йил 23-декабрда тугайди деб. Ҳатто президентнинг ўзи ҳам бу етти йилликнинг менга ҳеч алоқаси бўлмайди, у келгуси президентларга алоқадор, деган гаплари бор телевидение орқали. Шунинг учун биз у учинчи марта ноқонуний сайланди деб ҳисоблаймиз ва бўлиб ўтган сайловларни тан олмаймиз.

Би-би-си: Ўзбекистондан ўз исмини ёзмаган тингловчи сўраяпти. Амалдаги президентни олиб, ҳокимиятдан кетишини таъминлаш учун имкониятлар борми?

Тожибой ўғли: Ҳар бир қилинадиган иш қонун асосида бўлиши керак. Биз, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ҳеч қачон давлат тўнтарилиши ёки қандайдир тартибсизлик бўлишига қаршимиз. Биз ҳозиргача президент сайловини тан олмаймиз, ва насиб қилса, балки бу кулгили туюлар, ҳалол ва адолатли демократик сайловлар бир ё икки йилдан кейин бўладими, ўз номзодимни шу президентлик сайловига қўяман.

Би-би-си: Ўзбекистондан Зиёда агар сиз президент бўлсангиз Ўзбекистон диний давлат бўлишига йўл қўярмидингиз деб сўрабди.

Тожибой ўғли: Дин ҳукмронлиги борасида гап бўлиши мумкин эмас. Аммо динга эътиқод қилувчилар томонидан партиялар тузилади. Ва бу диний партиялар ҳокимият тепасига интилишга уринади. Аммо, ҳозирги ҳолатдаги ё халифалик ёки давлат тўнтарилиши ва зўравонлик орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамма ҳаракатларга мен қаршиман. Кўпчилик овозни олиб, ҳокимият тепасига ўтириб, ҳалол ва адолатли бошқарса давлатни, менинг ҳеч қаршилигим йўқ диний партияларга.

Би-би-си: Тошкентлик Жавохирдан яна бир савол: Муҳаммад Солиҳ номзодига қандай қарайсиз?

Тожибой ўғли: Авваламбор, ўзбекларда "тандир ичидан қизийди" деган мақол бор. Номзодини президентликка кўрсатган инсон, албатта, нима бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистонда бўлиши керак эди. Мен жуда фахрланаман, Покистон оппозицион партия раҳбари аёл киши ҳалок бўлишига қарамасдан, шуни сезган ҳолда, ўз юртига келди, ўз номзодини очиқ кўрсатиб, халқ билан учрашувларга чиқди, мен шундайларни жуда қўллардим.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Фаррух ЗокировФаррух Зокиров
"Ялла", "Битлз" ва сарой қўшиқчилиги ҳақида
Содиқ қори КамолиддинБи-би-си меҳмони
Содиқ қори Камолиддин билан суҳбат
Камолиддин РаҳимовБи-би-си меҳмони
Камолиддин Раҳимов саволларингизга жавоб берди
Ширин АкинерШирин Акинер:
"Андижондаги воқеаларни қирғин демаган бўлурдим.."
Ахбор ИмомхўжаевАхбор Имомхўжаев:
"Иншооллоҳ, жаҳон чемпионатида қатнашамиз..."
 Исмоил ДадажоновБи-би-си меҳмони
Исмоил Дадажонов саволларингизга жавоб берди
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy