Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 19 Декабр, 2007 - Published 12:08 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Муносабат


ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ?


Фазилат Маъмурова, асли Ўзбекистонданман, айни вақтда Америка Қўшма Штатларида таҳсил оламан, ёшим 23 да, асли касбим журналистман:

Фазилат Маъмурова: Ўзбекистон фуқароси сифатида, албатта, ушбу сайловларда иштирок этиш ниятидаман. Биласизми, одатда президентликка ўз номзодини қўйган ўша номзодлар бир йил, бир ярим йил олдин ўзининг тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришади. Ва шундагина халқ билиши мумкинки, қайси номзод президент бўлишга лойиқ...Лекин Ўзбекистон президентлигига қўйилган номзодлар орасида бу нарсани кўрганимиз йўқ, афсуски. Лекин агар таржимаи ҳоллари асосида овоз берадиган бўлсак, кимга овоз берган бўлардим, Акмал Саидовга. Чунки шу инсондан қандайдир умидим бор.

Би-би-си: Нима учун, масалан, жорий президент Ислом Каримовга эмас, агар шу саволим ўринли бўлса?

Фазилат Маъмурова: Биласизми, жуда ҳам ўринли саволингиз. Ўзбекистонга янгилик керак. 18 йилда кўрдик, масалан, бир инсоннинг нимага қодир эканлигини.

Би-би-си: Лекин масалан, сиз ўзингиз Акмал Саидовнинг Ўзбекистон президентлик сайловларида ғолиб чиқишига қанчалик ишонасиз?

Фазилат Маъмурова: Биласизми, умуман олиб қараганда, 100 фоиз эмас, 50 фоиз ҳам ишонмайман. Лекин нимадан умид қилаяпман - фақатгина Ўзбекистонга янгилик керак деганимки, балки янги одам ҳокимият тепасига келса, қанақадир ўзгаришлар қила олар, деган мақсадда мен у инсонга овоз бермоқчиман, лекин ғолиб чиқиш-чиқмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ ва ишонч ҳам йўқ менда.

Би-би-си: Лекин бу галги президентлик сайловларида бир эмас, тўртта номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу каби ҳолат, масалан, Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида кузатилмаган. Сиз учун мана шунинг ўзи демократик янгиланишлар, ўзгаришлар далолати эмасми?

Фазилат Маъмурова: Деса бўлади, агарда сиз менга саволни ҳақиқатдан ҳам мана шу нарсага ишона оласизми, деган тарзда берган бўлганингизда айтган бўлардимки, ишониш учун "факт" бор, лекин президентлик сайловларидан сўнггина бу нарсага жавоб олишимиз мумкин. Қайси номзод президент бўлишидан қатъий-назар, қўйилган номзодларнинг келажакдаги сиёсий ҳаёти, сиёсий майдонда яна қай муддат тура олишлари саволга жавоб бўлади. Буни эса, албатта, вақт кўрсатади.

Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Ислом Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак?

Фазилат Маъмурова: Назаримда, аввало халқнинг ҳокимият билан биргаликда ҳамкорлиги керак. А қайси соҳани агар олиб қарайдиган бўлсак, биласизми нима, ҳар бир соҳанинг ўзига яраша долзарб томонлари бор. Бугунги кунда тан олиш керак, Ўзбекистонда архитектура соҳаси жуда ҳам яхши ривожланган. Ва буни ҳар қандай қурилишларда кўриш мумкин. Лекин бунинг ўзи билан чегараланиш керак эмас. Чунки архитектура жуда ҳам катта маблағни талаб қилади, тўғрими? А бунинг учун иқтисодиётни ривожлантириш керак, иқтисодиётни ривожлантириш учун таълим соҳасини... Ҳар бир соҳанинг, ҳар бир соҳанинг бир-бирига боғлиқлик жиҳати бор. Шунинг учун ҳам ҳеч бир соҳада эътиборсизликка, тарқоқликка йўл қўймаслик керак.

Би-би-си: Шахсан ўзингиз кутаётган умидларингиз, ишончларингиз ўзини оқлашига ишонасизми? Янгиланишлар бўлишига, бир янги нафаснинг кириб келишига, шу сайловлар ниманидир ўзгартиришига қанчалик ишонасиз, масалан?

Фазилат Маъмурова: Тўғрисини айтайми, 100 фоиз ишонмайман. Лекин умид бор. Ўзбек халқи озгина кўзини очиши керак. Вақт келди, назаримда.


Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy