|
Муносабат | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ? Мен Исмоил Дадажонов, Швецияда истиқомат қиламан, ёшим 53 да, 20 йилдан буён сиёсат билан шуғулланаман, сиёсатчиман десам ҳам бўлади: Исмоил Дадажонов: Бугун Ўзбекистондаги президентлик сайловларида имкониятим бўлса ҳам иштирок этмаган бўлардим. Йўқ. Чунки бу сайловларда ҳамманинг ҳуқуқлари чегараланган, шунинг учун ҳам иштирок этмаган бўлардим. Ҳеч нарсага эриша олмаслигимни билганлигим учун ҳам қатнашмаган бўлардим. Чунки бугунги сайловларнинг тақдири аввалдан ҳал қилиб бўлинган. Сайловларда ким ғолиб чиқиши ҳам маълум бўлганлиги учун, яъни Ислом Каримовдан бошқа ҳеч қандай шахс бу сайловларда ғолиб чиқа олмайди... Агар Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда эркин сайловлар ўтказиш нияти бўлиб, ўзига рақиблар танлашни чегараламаган бўлганида эди, биз ҳам қатнашган бўлардик. Би-би-си: Лекин бу галги президентлик сайловларида бир эмас, тўртта номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу каби ҳолат, масалан, Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида кузатилмаган. Сиз учун мана шунинг ўзи демократик янгиланишлар, ўзгаришлар далолати эмасми? Исмоил Дадажонов: Бугун рақиблар танлаш чегараланган ва ўзига содиқ, сайловда номигагина қатнашишни хоҳлаган одамлар қўйилган. Масалан, мухолиф партиялардан ва эркин, ҳеч қайси партия аъзоси бўлмаган одамлардан кўрсатилган номзодлар ҳаттоки Марказий сайлов комиссияларига яқин келтирилмади, рўйхатга олиш бир ёқда турсин, ҳаттоки яқин келтирилмади...Бу билан биз каби фикрлайдиган одамлар учун бу сайловлар ёпиқ эканлиги кўрсатилди. Олтмишта бўлган тақдирда ҳам улар бир мухолифатчи ёки битта эркин фикрловчи номзоднинг ўрнини боса олишмайди. Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Ислом Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак? Исмоил Дадажонов: Ким ғолиб чиқишидан қатъий-назар, деган фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Мен яна қайтариб айтаман, Ўзбекистондаги бўлажак президентлик сайловларининг ғолиби маълум - бу Ислом Каримов. Ва янгитдан президентлик муддатини бошлаганда мен ундан Ўзбекистонда биринчи бўлиб сиёсий "реформа"ларни бошлашини хоҳлаган бўлардим. Ҳозир ўзи қилаётган "курс"ни, ўзи бошлаган "реформа"ларни давом эттираман деяётганлиги нотўғри даъводир. У бутунлай бошқаттан иш бошлаши керак, сиёсий "реформа"лар қилиши керак, инсон ҳуқуқларига эътибор бериши керак...Ана ўшандагина Ўзбекистон халқи бироз эркинроқ нафас олган бўларди. Би-би-си: Сиз қанчалик ишонасиз Ислом Каримовнинг худди шундай йўл тутишига? Исмоил Дадажонов: Биласизми, ишониш учун энг аввало Худодан сўраймиз, у ҳам Худонинг бир бандаси, ёши 70 га борди, энди қолган умрида тарихда ёмон ном қолдирмасликка ҳаракат қилар, йўл қўйган хатоларини тўғирлаш учунгина охирги имкониятдан фойдаланиб қолар деган умид билан яшаймиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||