Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 15 Декабр, 2007 - Published 14:48 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Муносабат


ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ?





6-суҳбат

Мен Баҳром Ҳамроев, асли Ўзбекистонда туғилганман, ҳозир Москва шаҳрида яшайман, 1992 йилдан буён муҳожирман, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисиман:

Баҳром Ҳамроев: Мен Ўзбекистонда бўлганимда, албатта, одамларни сайловга умуман қатнашмасликка чақирардим. Чунки сайловда қатнашишнинг буткул мантиғи қолмади. Бугунги ҳолат шуни кўрсатиб турибдики, Ўзбекистон ҳукуматига ҳеч қандай таъсир қилувчи давлат қолмади, чунки ўзбек ҳукуматининг ҳамма қилаётган ҳатти-ҳаракати бутун Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини поймол этишдан нарига ўтмаяпти. Ва кимлар сайланади, қанақа ҳолатда сайланади, кимларнинг сайланишга ҳуқуқи бор, кимларнинг умуман ҳуқуқи йўқ бугун, бу ҳақда ҳукумат мум тишлаб турибди. Умуман, Россияда Ўзбекистон фуқаролари жуда кўп. Улар билан суҳбатда бўлганимизда ҳаммаси Ислом Каримов хоҳлагандек сайлов бўлади ва хоҳлаганчалик ўзининг ҳатти-ҳаракатини тўхтатмайди, деб айтишади.

Би-би-си: Лекин бу галги президентлик сайловларида бир эмас, тўртта номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу каби ҳолат, масалан, Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида кузатилмаган. Сиз учун мана шунинг ўзи демократик янгиланишлар, ўзгаришлар далолати эмасми?

Баҳром Ҳамро: Албатта, 16 та бўлиши мумкин. Лекин бу сохта...Дунё жамоатчилигининг қаршисида ўзини Андижон хунрезлигидан кейин ҳуқуқий бир давлат сифатида кўрсатишни мақсад қилиб, бу номзодларнинг ҳаммасини биз яхши биламиз...Улар ҳеч қачон Ислом Каримовни ютиб чиқа олишмайди. Ҳозир менда ишонч ҳосил бўлаяптики, шу номзодларнинг ўзлари чиқиб, Ислом Каримовга овоз беришигача олиб боради, чунки бундан аввалги сайловларда ҳам ўзини номзод қилиб кўрсатган одамлар, кимга овоз берасиз деганда, мен шахсан Ислом Каримовга овоз бераман, деган ҳолатлар бўлган. Улар ютиб чиқиши мумкин, агарки Ислом Каримов халққа кимни сайлаш имконини берса ва бундай ҳолатда, албатта, Ислом Каримов биринчи бўлиб Ўзбекистон ҳукуматидан кетиши аниқ.

Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Ислом Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак?

Баҳром Ҳамро: Ўзбекистонда, албатта, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлаш керак. Диний ва сиёсий маҳбусларни озод қилиб, кимки Ўзбекистон ҳукуматига келадиган бўлса, ўзбек халқининг бугунги сиёсий маҳбусларини Ўзбекистон режими ҳақиқатдан ҳам таъқиб остига олиб, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилди, деб тан олиб, барча сиёсий кучларга озодлик, эркинлик бериши керак. Ва Ўзбекистонда очиқ сайлов ҳолатларининг яратиб берилиши бу-энг асосий муҳим масалалардан биридир.


Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy