|
Муносабат | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ?
3-суҳбат Оврўпо мамлакатларидан бирида истиқомат қиламан, талабаман: Талаба: Президентлик сайловларида иштирок этиш имконияти бўлганида сайловга кўрсатилган номзодлар орасида Ислом Каримовга овоз берган бўлардим. Чунки бу одам Ўзбекистонни 18 йилдан бери бошқариб келаяпти. Ўша мустақилликнинг илк йиллари-ю ва ундан кейинги босиб ўтилган бутун муддат давомида у Ўзбекистонни бошқа номзодларга қараганда яхшироқ билади. Мана шу сайловлар Ислом Каримов учун сўнгги имконият ҳамдир...Ўзи мана шу даражага олиб келган Ўзбекистонни, анчайин иқтисодий турғунликка кириб қолган мамлакатни энди бир демократик давлат сифатида қолдириш учун ҳам бир имконият деб кўраман ва бошқа номзодлар билан таққослаб қараганда, буни фақат Ислом Каримов қила олади деб ўйлайман. Би-би-си: Лекин бу галги президентлик сайловларида бир эмас, тўртта номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу каби ҳолат, масалан, Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида кузатилмаган. Сиз учун мана шунинг ўзи демократик янгиланишлар, ўзгаришлар далолати эмасми? Талаба: Бу менга бир ташкил этилишдаги фарқ бўлиб кўринади. Чунки, масалан, ҳозир Ўзбекистоннинг демократик Ғарб давлатлари билан бўлган муносабатлари анчайин совуқ бир мавқеъда турибди. Кейин қолаверса, президентлик сайловлари мана шу алоқаларни яна бир имтиҳондан ўтказади-да. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда сайловларни имкон қадар бир демократик кўринишда деймизми, шундай қилиб ўтказишга ҳаракат қилишаяпти-да. Кейин биринчи маротаба аёл киши ҳам ўзининг номзодини қўйган. Ўзбекистон халқи анча бир анъанадор халқ. Ана шу анъанадор халқ кўнглида ҳам аёл киши президент бўлиши мумкин, деган кўникмани ҳосиб қилиш учун қилишаяпти деб ўйлайман. Балки кейинги сайловларимизда аёл киши президент бўлса ҳам ажаб эмас... Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак? Талаба: Албатта, ким президент бўлишидан қатъий назар, энг аввало Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириши керак. Мамлакатнинг бутун иқтисодий имкониятларини кенг йўлга қўйиб, илдам ривожланиш йўлига олиб чиқиши керак. Кўпроқ иш ўринлари яратиши керак. Хорижга, асосан, Россия ва Қозоғистонга бориб, бир таҳқирлаш шароитида ишлаб келаётган ўзбекларни мамлакатнинг ўзида олиб қолиб, ишлатишга ҳаракат қилиши керак. Ўшанда мамлакатнинг ўсишига катта фойда берган бўларди. Кейин иккинчи томондан, мана шу Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги интеграция жараёнларида Ўзбекистон ташаббускор бўлиши керак. Чунки Ўзбекистон мана шу минтақанинг қоқ марказида жойлашган. Дунё ҳамжамияти билан, асосан ўша Ғарб мамлакатлари билан бўлган муносабатларни янги нуқтага олиб чиқиш керак. Мамлакатнинг имажи борасида иш олиб бориш керак. Ўзбекистон дунёга бир экстремизм ва диктатура жамияти сифатида эмас, дунёвий, демократик қадриятларни, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлигини ҳурмат қиладиган бир мамлакат ўлароқ танилиши учун иш олиб бориши керак деб ўйлайман. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||