|
Муносабат | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ?
5-суҳбат Мен Намозова Дилоромман, 5 йилдан бери Россияда "продовец" бўлиб ишлайман: Дилором Намозова: Албатта, албатта сайловларда иштирок этиш ниятим бор. Мен Россиядан туриб ўзимизнинг жорий президентимиз Ислом Каримовга овоз бераман. Би-би-си: Нима учун айнан Ислом Каримовга, яна қолган уч номзод ҳам бор-ку? Дилором Намозова: Йўқ, биз ўша Ислом Каримовни танлаймиз. Бу ерда роса ҳам кўп ўзбек аёллари ишлашади. Ўшалар ҳаммасининг номидан шуни айта олишим мумкинки, фақат Ислом Каримовга овоз берамиз. Би-би-си: Нима учун? Дилором Намозова: Чунки биз жуда ҳам кўп нималар кўрганмиз...Энди биз беш йилдан бери Россияда бўлсак, фарзандларимиз Ўзбекистонда ҳали ҳам. Ота-онам ҳам Ўзбекистонда. Биз кўп яхшиликларнинг ҳаммасини ўша Ислом Каримов орқали кўрганмиз. Мустақиллик, ўша ҳамма-ҳаммасига Ислом Каримов орқали етганмиз. Би-би-си: Агар Ислом Каримов эркин иқтисодий сиёсат олиб борганда, ўз юртингизда ишлаган бўлар эдингиз-ку?! Дилором Намозова: Барибир Ислом Каримовга овоз бераман. Чунки мен Россиядаман, қайси номзодлар, ким танланяпти, билмайман. Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак? Дилором Намозова: Бизда ҳам Россиядагига ўхшаб, кўпроқ завод, корхоналарнинг ишлашини ва тижоратни йўлга қўйса, жуда ҳам яхши бўлар эди, деган умиддаман. Би-би-си: Сиз ишонасизми янги президент ким бўлишидан қатъий назар, худди шундай иш қилишига? Дилором Намозова: Билмадим, "точно" бирор нарса дея олмайман. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||