Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 11 Декабр, 2007 - Published 14:21 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Муносабат


ЯНГИ САЙЛОВЛАР ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР ДАЛОЛАТИМИ?




2-суҳбат

Мен Нуриддин Низом, ёшим 25 да. Ҳозирда Голландия мамлакатида истиқомат қиламан. "Уйғон Ўзбекистон" ёшлар демократик ҳаракатини ташкил қилиш учун тузилган ташаббус гуруҳининг аъзосиман:

Йўқ, мен қатнашмаган бўлардим. Чунки сайловларда амалдаги ҳукумат раҳбари Ислом Каримовнинг номзоди қайтадан президентликка кўрсатилмоқда. Бу эса конституцияга хилоф бўлиб, сайловлар ўз-ўзидан ноқонуний тус олади. Шундай вазиятда овоз бериш жараёнида қатнашиш-сайловларни қонуний деб тан олиш билан баробар...

Би-би-си: Бу галги президентлик сайловларида бир эмас, тўртта номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу каби ҳолат, масалан, Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида кузатилмаган. Сиз учун мана шунинг ўзи демократик янгиланишлар, ўзгаришлар далолати эмасми?

Нуриддин Низом: Бу ҳолат зоҳиран чиройли кўриниш акс эттирса-да, аслида Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида ҳеч қандай ижобий қадам кашф этмайди. Президентликка номзод кўрсатаётган партиялар, (Либерал демократлар партиясидан ташқари) ва ташаббус гуруҳининг ўз олдига қўйган мақсадлари бунинг яққол мисоли. Уларнинг бирдан бир мақсади-сайловларда ўз номзоди билан иштирок этиш, аммо ғолиб чиқиш эмас...Ғалаба ҳақида улар гапиришга ҳам қўрқишади ва гапиришаётгани ҳам йўқ. Демакки, номзодлар сонини кўпайтиришдан ягона мақсад-менинг фикримча, халқ орасида, қолверса, ташқи дунёда мамлакатда Каримовга қарши кайфиятда бўлганларга нисбатан уни қўлловчилар бир неча баробар кўп деган бир тушунчани тарғиб қилишдан иборат.

Би-би-си: Сизнинг назарингизда, янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Каримов бўладими ёки бошқа, у ҳал қилиши, амалга ошириши керак бўлган, энг долзарб ислоҳотлар нималардан иборат ва қайси соҳаларда амалга оширилиши керак?

Нуриддин Низом: Сайлов натижаларини аввалдан тахмин қилган ҳолда келгуси тузилаётган ҳукуматдан ислоҳотлар кутиш мантиқсизлик бўларди, албатта. Аммо ҳақиқий бир сайловлардан кейин И.Каримовдан бошқа президент келадиган бўлса, ислоҳотларни энг аввал ҳуқуқ соҳасида бошлаши лозим, яъни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сўз эркинлиги соҳасида....Фуқароларнинг ишсиз қатламидан тортиб, то йирик сармоядорларгача, мустақил оммавий-ахборот воситаларидан тортиб, то ҳукуматга қарашли идораларгача, ҳуқуқий эркинлик, сўз эркинлиги берилиши лозим. Шундагина иқтисодий, сиёсий ва бошқа соҳаларда ислоҳотларга йўл очилади. Токи инсон ҳуқуқлари поймол қилинар экан, сўз эркинлиги чекланар экан, мамлакатда коррупция ва қашшоқлик ҳукмрон бўлиб қолаверади.


Эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy