|
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Албатта, мустақиллик мамлакатимизга дунёга юз очиш имкониятини берди. Шу жумладан, Ўзбекистон фанлар Академияси учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очилди. 1991 йилгача Ўзбекистон олимлари фақатгина Москва ва бошқа Шўро Республикалари институтлари билан ҳамкорликда иш олиб боришган бўлса, мустақилликка эришганимиздан сўнг олимларимизнинг илмий алоқалари ҳам кенгайди. Агарда, мен фаолият олиб бораётган Ўзбекистон фанлар Академияси қошидаги Иммунология институти мисолида оладиган бўлсак, ҳозирда бизнинг олимларимиз Россия, Қозоғистон, Буюк Британия, Франция ва Япония билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Олимларимиз мазкур давлатларга бориб, янгидан-янги тажрибаларни ўрганиб, уларни ўз илмий фаолиятларида тадбиқ этишга уринишмоқда. Улар қўлга киритаётган ютуқлар эса дунёдаги энг таниқли илмий журналларда нашр этилмоқда. Бундан ташқари, биз чет эллардан янги асбоб-ускуналар келтириш имкониятига ҳам эга бўлдик ва ҳозир институтимизда уларни кенг равишда қўлламоқдамиз. Янги асбоб-ускуналар, айниқса, молекуляр генетика соҳасида кенг имкониятларга йўл очди. Аммо муаммоларимиз ҳам кам эмас. Яъни, биз чет элларда ўрганган тажрибаларимизнинг барчасини изчил равишда Ўзбекистонда тадбиқ эта олмаяпмиз. Худди шу сабабдан ҳам, олимларимиз чет элларда узоқроқ муддатга қолиб, у ерда ўз фаолиятларини давом этдиришга мажбур бўлишмоқда. Бу жуда афсусланарли ҳолдир. Чунки мамлакатимиз бу каби олимларга муҳтож ва уларнинг билимлари анчагина илмий наф бериши мумкин. Олимларимизнинг дунёнинг илм-фан ютуқлари билан танишиш имкониятлари анча чегараланган, чунки бу маълумотлар жуда қиммат туради ва шу сабабдан ҳам биз учун имконли эмас. Буларнинг барчасига қарамасдан, олимларимиз бор имкониятларини ишга солиб, илмий тадқиқотларини давом этдиришмоқда. Мен уларга муваффақият тилайман. Асосийси, келажакка ишончни йўқотмаслик керак ва мен олимларимизга ўз ҳурматимни бажо келтирган ҳолда, раҳмат дейишни жуда-жуда истардим. BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||