Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Сентябр, 2007 - Published 14:11 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди?
Андижон воқеа гувоҳи, ҳозирда Ғарб мамлакатларидан бирида яшаётган Равшанбек ҳикояси:

12 майдан 13-га ўтар кечаси бошланган воқеа кўламини ҳеч ким кутмаган эди. Хуллас, бирин кетин ҳарбий гарнизон ва қамоқхонанинг ишғол қилиниши, сўнгроқ вилоят ҳокимлиги биноси қўлга олиниши мумкинлиги у кунлари бировнинг тушига кирмаган эди.

Кўплар қатори тонг саҳарда "Бобур" майдонига етиб боришим билан у ерда тумонат одам тўпланганини кўрдим.

Халойиқ орасида автомат ёхуд тўппонча билан қуролланганлар бўлса-да майдонни ва атрофдаги чорраҳаларни тўлдирганларнинг аксари оддий одамлар эди.

Ўша куни ўзим суҳбатлашганларнинг барчаси ҳукумат сиёсати халқни чорасиз аҳволга солгани-ю пичоқ суякка қадалгани ҳақида куйиниб сўзлашарди.

Аммо ўша куни ҳаммани бир инқилобий кайфият эгаллаб олган бўлса-да тўпланган одамлар ҳам, қўзғолон ташкилотчилари деб кўрилган “акромий”лар ҳам аслида соддалигича қолган эди.

Бўлмаса, одамлар президент ўзи келиб муаммони ҳал қилармиш, деб қирғин бошлангунча кутишармиди ёки қўзғолон раҳбарлари ёрдам сўраб, Путинга мурожаат қилишармиди?

Нима бўлганда ҳам тап тортмасдан қирғинга буйруқ берилди, оқибатда аслида қанча жон жувонмарг бўлгани ҳамон қоронғулигича қоляпти.

Албатта, Андижон қирғини мамлакатнинг сўнгги тарихидаги энг катта фожеа тарзида қолади.

Ўз вақтида бу воқеа қурбонлар кўламига кўра 1989 йилда Хитойнинг Тянаньман майдонида содир бўлган воқеалар билан қиёсланди.

Албатта, тинчлик шароитида битта қурбон ҳам кўплик қилади, аммо 1,5 миллиардлик Хитой воқеаси билан аҳолиси 26 миллионлик Ўзбекистон воқеасини солиштирилса, улкан тафовут яққол кўзга ташланади.

Бу чиндан ҳам жорий режимнинг сўнгги ниқобини улоқтириб ташлади. Ҳозир одамлар сукут сақлашга мажбур, аммо вақти келиб бу фожеа аниқ баҳосига эга бўлади, деган умид бор.

Албатта яна бир муҳим нарса шуки, фурсати келгач, бу фожеа рўй беришида ҳар икки томоннинг жавобгарлик даражаси аниқ белгиланиши керак.

Буларнинг барчаси умид қилинаётган келажакнинг вазифасидир.


BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy