|
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мустақилликдан аввалги таълим олиш тизими билан мустақилликдан кейинги йиллардаги ёшларнинг замонавий таълим олиш имкониятлари ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Биринчи ислоҳот-бу кириш имтиҳонларининг тест тарзида амалга оширилиши. Кейинги янгилик эса, "контракт", яъни пуллик шартнома асосида таълим олиш системаси бўлди. Яна бир яхши томонини таъкидлаб ўтишим керак, ёшларнинг чет элга чиқиб, ўқиш имкониятлари туғилди. Оз вақт бўлса-да фаолият кўрсатган "Умид" жамғармаси қанчалаб ҳақиқий билими бор йигит-қизларнинг чет элда ўқишларига шароит яратди. Ўзим ҳам ўша бахтли ёшлардан бириман, ўз билимим билан имтиҳонлардан ўтганман. Шу қатори, мен билан чет элга ўқишга келган йигит-қизлар ҳеч қайсисининг ота-онаси бирон бир юқори курси эгаси эмас эди. Яратилган янги имкониятларнинг салбий томони эса-"контракт" системаси бўлди деб ўйлайман. Озгина балл етмай қолган йигит-қизлар ота-онасининг қўли қисқалиги сабаб бўлиб, ўқий олмаяптилар. Иқтисодий шароитнинг оғирлиги туфайли оддий кун кечираётган оилаларнинг фарзандлари олий таълимдан мосуво қолишмоқда. Шундай экан, янги имкониятларни ҳамма учун ҳам ҳам бир хил деб бўлмайди. Ғарб таълим соҳасидан кўп нарсани ўрганса арзийди. Бу ерда моддий аҳволи яхши бўлмаган талабаларга давлат кредит миқдорида "стипендия" беради. Биздагига ўхшаб, фақат бир ҳафта яшашга етадиган "стипендия" эмас, ҳақиқий, бир ойга етадиган пул... Шу томони бироз ўзгартирилган ҳолда, яъни "контракт"га тушган ёшларга давлат томонидан кредит деймизми-шундай бир ёрдам қилинса зўр бўларди. Ўқишни тугатганидан кейин кичик бир фоиз сифатида қайтариб тўланса, бу йўлга кўпчилик рози бўларди. Бой берилган томони-жуда кўп билимли ўзбек ёшлари Ўзбекистондан ташқарида ишлашяпти. Америка дейсизми, Бирлашган Араб Амирликлари дейсизми-улар ҳамма жойда-биржаларда, йирик компьютер ширкатларида, банкларда... Уларнинг бундай четда, ўз юртидан узоқда бўлишига сабаб-ўзимизда улар учун етарлича шарт-шароит яратилмади. Қанчалаб умидчилар чет элдан руҳи кўтарилиб, уйига қайтди, бир жойга ишга жойлашди. Қарасаки, у орзу қилган жой эмас-янгилик яратаман деса, раҳбарларнинг кўпи эски коммунистлар, янгилик яратишга йўл йўқ...Бюрократия, хуллас калом, ярим йилга бормай, ҳафсалалари пир бўлди. Кейин эса бу ёғи ўзингизга маълум...Келажакда нима бўлади- энди буни вақт кўрсатади. Чунки вақт-олий ҳакам. BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||