Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 30 Август, 2007 - Published 11:28 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди?
Мен Иброҳим Норматов, "Туркистон-пресс" ахборот агентлиги Бош раҳбарининг ўринбосари, сиёсий шарҳловчи ва журналистман. 64 ёшдаман:

Қисқа, лўнда қилиб айтадиган бўлсам, шахсан менга таъсир қилган энг катта ютуғимиз маънавиятимиз, қадриятларимиз тикланганлиги, ўзбеклигимизга қайтганлигимиз, мусулмончиликка қайтганлигимиз, юртимиз дунёда ҳақиқатдан ҳам ўзини қадриятларига, маънавиятига, ўзининг тарихига, келажагига эга бир давлат сифатида шаклланганлиги...

Бунинг ҳаммаси ҳалиги ишлаб чиқариш, завод нима, фабрика нима, уларни айтиб ўтириш шарт эмас, ютуғимиз жуда катта...Битта бунёдкорлик ишларининг ўзини оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри бутунлай қайта қурилди.

Масалан, Туркияда миллион-миллионлаб турклар чет элларда ишлаб, даромад топишаяпти. Биз учун Россия ўзимиздек қадрдон бўлиб қолган. Ўзимизнинг кийишиб қолган давлат, иттифоқчилик шартномамиз бор. Борди-келдимиз яхши, Россияга бориб ишлаш бу-ёмон эмас. Нима қилибди, вақтинчалик бориб, ишлаб, даромад қилиб келса, бу ҳеч нарса эмас.

Ҳамма қўшни республикалардаги вазиятни биламан, ҳаммаси бизнинг бозоримизга қараб ўлтирибди, биздан борадиган маҳсулотга қараб ўлтирибди. Бизда тўкинчилик, серобчилик, ҳамма нарса бор. Худога шукр қиламиз, шу кунимизга етганимиз учун, шукр қиламиз. Ҳамма нарса бор, йўқ бўлса нима қилардик?!

Бизда ҳам қийинчилик бор, бу вақтинчалик қийинчиликларнинг ҳаммаси ўткинчи ҳолат, ҳамма давлатларда қийинчилик бор. Осиёдаги ўнлаб, Африкадаги ўнлаб давлатларда тадқиқот ўтказса, аҳвол биздагидан юз баробар ёмон эканлигини кўриб турибди. Ўзбекистонда қайси уйга кирманг, сизни очиқ дастурхон билан кутиб олади, меҳмон қилади. Демак, нимадир бор шунда.

Англия "сателлит "давлат. Американинг чизиғидан чиқмайдиган қўғирчоқ давлат. У бизга ақл ўргатмасин. Биз ўзимиз биламиз қаерда инсон ҳуқуқлари бузилаяпти, қаерда бузилмаяпти. Мени ҳам бир кун Франция элчихонасига чақириб :"Инсон ҳуқуқлари бузилаяпти-ку"-, дейишди элчихонада, Тошкентда.

Мен айтдим: "А сизларда бузилмаяптими, мана парламентнинг қарори билан мусулмонларга рўмол ўрашни тақиқлаб қўйибсизлар-ку!"-деб.

Англияда ҳам худди шунақа, мусулмонларга ёвуз кўз билан қаралаяпти. Фикр-мулоҳаза қилиб кўринглар. Биз у чет эл иғвосига мутлақо ишонмаймиз.

Инсон ҳуқуқлари дейилса, Американинг Гуантанамо қамоқхонасига бориб, интервью олинглар. Бошқа қамоқхоналардан...Ироқдаги вазиятдан...Бомба бор, деб кирди Ироққа, нима топди, бомба топилдими Ироқдан?! Ҳеч бало топилгани йўқ!

Имкониятлардан яхши фойдаланилаяпти. 100 фоиз имкониятдан фойдаланилмайди. Албатта, қандайдир даражада фойдаланилади, шу жиҳатдан бизники ёмон эмас.


BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy