|
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Умуман, мустақилликдан кейин диний соҳада содир бўлган ҳар бир ҳодисани ўзимча 1дан 10 гача бўлган меъёр билан баҳолашга ҳаракат қилдим. Биринчидан, масжидларнинг очилиши ва таъмирланишининг бошланиши. Бу ҳодисага 10 балл қўйдим, масалан. Иккинчидан, мадрасаларнинг очилиши. Бунга ҳам 10 балл. Бундан аввал элликка яқин мадрасалар бўлган. "Қуръон" ва диний китобларни кенг миқёсда чоп этишнинг бошланиши-10 балл. Қурбон ва Рамазон Ҳайитларининг умумхалқ байрами деб эълон қилиниши-10 балл. Ислом университети очилишига 1 балл қўйдим. Чунки бунинг аҳамияти ҳукумат учун бўлса бор, сиёсат учун қилинган иш, халқ ва Ислом учун унақа бир фойда кўрилмайди. Ҳажга борувчилар учун кенг йўл очилиши -10 балл. Шу билан бир қаторда демак, салбий ҳодисалар: Масжидларни оммавий тарзда ёпишнинг бошланиши-минус 10 балл. Мадрасаларнинг ёпилиши-бу ҳам 10 баллик ҳодиса, яъни минус... Мусулмон намоёндаларини ўғирлаб кетишнинг бошланиши, бу ҳам минус 10 балл. Масжид очиш шартларининг Шўро давридагига нисбатан ниҳоятда қийинлаштириб юборилиши. Масжидларда азоннинг таъқиқланиши, яъни овоз кучайтиргичларнинг олиб ташланиши, бунга минус 8 балл. 2003 йилда Тео Ван Бовен келиб, Ўзбекистонда кузатувлар ўтказди ва мунтазам қийноқлар қўлланиши ҳақидаги хулосасини эълон қилди. Бунга мен минус 8 балл қўйдим. Давлатнинг тазйиқлари тобора кучайганлиги оқибатида одамларнинг Исломга бўлган қизиқишлари камайиб, қўрқувнинг кучайиши-бу ҳам минус 10 балл. Ҳажнинг чекланиши, Ҳажга жўнатиш соҳасида порахўрликнинг авж олиши ва зиёратчилар учун сиёсий имтиҳонларнинг жорий этилганлиги-бу минус 5 балл билан баҳоланди. Яъни, бундан хулоса қиламизки, Ўзбекистонда албатта ижобий ҳодисалар рўй берди. Аммо бунинг муқобилида салбий ҳодисалар, ютқазишлар ижобий ҳодисаларни босиб кетади...Кимлардир конференциялар чақириб, Исломга биз шундай хизмат қилаяпмиз деб, мақтаниб, тўю томошалар қилаяпти. Лекин қайсидир бир одамлар, мусулмонлар қаердадир қон ютишяпти. Жуда мушкул масала буни таққослаш. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||