|
Самарқанд 2750 йиллигини нишонламоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шаҳарнинг "ёш тўйи" анъанавий "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали билан бирга ўтказилаяпти. Шаҳар бўйлаб мушакбозлик ва рақсу томошалар давом этаётгани, Ҳали 20 йилча илгари Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонланганди. Аммо ўшандан кейин қадимшунослар шаҳарнинг бундан ҳам кўҳнароқ эканлигини тасдиқловчи матнларни топганлар. Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Самарқанд 2001 йилдан бери ЮНЕСКОнинг Жаҳон Маданий Мероси рўйхатига киритилган. Искандар Зулқарнайн юришлари пайтида саркарданинг Осиёдаги пойтахти вазифасини ҳам ўтаган шаҳар Ислом уйғониш даврида гуллаб яшнаганди. Хусусан, Амир Темурнинг Ҳиндистондан Туркияга, Хитой сарҳадларидан Ироққа қадар чўзилган салтанати пойтахти бўлган Самарқанд илм-фан, маданият ва санъат равнақи бобида ўз тарихидаги мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришган. Шаҳарда Темурийлар қурдирган улкан ва ҳашаматли обидалар - масжидлар, мадрасалар ва мақбаралар ҳамон сақланиб қолган. Улуғбек қурдирган расадхона ҳам шаҳарнинг ўрта асрлардаги жаҳон илм-фан марказларидан бири эканлигини тасдиқловчи далилдир.
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Темурийлар қурдирган қатор боғлар тикланди, кўплаб обидалар таъмир этилди. Аммо айрим мутахассисларга кўра, обидаларни бутунлай тикламасдан, балки уларни ҳозирги аҳволида сақлаш тузукроқ бўларди. Яъни, бу ерга келадиган сайёҳлар замонавий бинокорлар ишларини эмас, балки ўрта асрлардаги Марказий Осиё Исломий меъморчилиги намуналарини кўришни истайдилар. Самарқанднинг 2750 йиллик тантаналарини асли шу шаҳарда туғилиб ўсган Президент Ислом Каримов очган. "Самарқанд деганда, кўз олдингизга қалбни сеҳрлаб қўядиган буюк шаҳар келади" - деб айтган Ислом Каримов ўз нутқида. Маҳаллий расмийлар, халқаро дипломатлар ва хорижий меҳмонлар иштирокидаги расмий очилиши маросимига оддий одамлар киритилмагани айтилади. Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда Термез, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон ва Қарши каби қадим шаҳарларнинг бир неча минг йиллик ёшлари тантаналар ва шу шаҳарларни ободонлаштириш ишлари билан биргаликда ўтказилди. Шу қаторда, кейинги йиллари ал-Бухорий ва ат-Термезий каби муҳаддислар, Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди каби саркардалар ҳамда ал-Фарғоний ва Алишер Навоий каби олим ҳамда шоирларнинг ҳам ёш тўйлари нишонланди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||