|
Мустақил Ўзбекистон нималарга эришдию нималарни бой берди? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ "оппозиция"даги нашрлар таъқиқлаб қўйилди. Табийики, кўплаб мустақил газеталар нашр этила бошланди. Лекин чиқарилган мустақил газеталарнинг ҳаммаси, асосан, шу "сариқ матбуот" деймиз, уларда чет эллардан, Интернетдан олинган мақолаларнинг ўзбек тилига таржима қилиб берилганини кўришимиз мумкин эди. Расмий газеталарда тарқатилаётган ахборотни эса халқ қанчалик қабул қилаётганини билиш учун эса, уларнинг ададига қарашнинг ўзи кифоя. Бир неча минг нусхада чиқаяпти республика газеталари, ахир бу шармандали ҳол эмасми! 90-йилларнинг ўрталарида хусусий телевидениелар гуркираб ривожланганини ҳам таъкидлашимиз керак. Андижонда, хусусан, "Ёшлар" телеканали фаолият кўрсатди. Бу телеканал ўзининг оригинал кўрсатувлари билан қисқа вақт ичида томошабинларнинг кўнгилларини қозонишга муваффақ бўлди. Афсуски, бу нарсалар ҳам узоқ давом этмади. Телевидениеда монополияни ўз қўлида ушлаб турган ҳукумат ҳар хил йўллар билан хусусий телевидениеларнинг фаолиятини чеклаб қўйди. Масалан, қўшни давлатларни олиб қарайдиган бўлсак, давлат миқёсида кўрсатувлар намойиш этадиган бир қанча хусусий телеканаллар бор. Интернетга келадиган бўлсак, жуда кўп "сайт"ларни "блокировка" қилиш йўлга қўйилган. Бу нарса биринчи навбатда Ўзбекистонда конституциянинг ҳамма "норма"лари, ҳамма моддалари ҳаётда ўз аксини топмаётганини кўрсатади. Конституциямизда ана шундай ҳуқуқлар, айниқса ахборот олиш ҳуқуқи яхши белгилаб қўйилган. Лекин "Цензурага йўл қўйилмайди", деган модда конституцияда 10 йил ёзиб қўйилганига қарамай, цензурани назорат қилувчи орган ўз ишини тўхтатмаган бўлса, бу ҳукуматнинг ишида қандайдир жуда катта камчиликлар борлигини, матбуотдан яширадиган ишлар борлигини, шунинг учун улар оммавий-ахборот воситалари эркин ривожланиши, эркин фаолият юритишига йўл қўймаётганини кўрсатади. BBCUzbek.com нинг янги лойиҳасида иштирок этиш ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мавзу юзасидан ўз фикру мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, бизнинг электрон манзилимиз: uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёки саҳифанинг ўнг томонидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||